Mусулмонлари идораси Суриядаги ўзбекистонликларнинг сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмас

Жамият

Қайд этилган кўрсатувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Тошкент шаҳридаги масжидларнинг бирида қилган маърузаларидан парча келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу маърузада Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари ташкилотига мансуб мамлакатлар ва уларга туташ ҳудудлардан мутаассиб шахсларнинг таъсири остида Сурияга бориб қолган шахслар, уларнинг оила-аъзолари ва яқинлари ҳақида умумий маълумот берилган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳозирги кунда Сурия ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларининг сони ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.
Шунингдек, юқоридаги маърузада муфтий ҳазратлари томонидан Суриядан яқинларининг қистови, зўравонлиги ёки алдови билан бориб қолган тоифага мансуб фуқароларни қайтариш бўйича ҳаракат қилинади, деган мазмунда фикр айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл белгилари ва қоидаларига алоҳида эътибор талаб қилинади. Лекин...

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 30-моддасига кўра ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога...