«Мактабда болаларни танқидий фикрлашга ўргатишимиз лозим»
Жамият
Мактабларда ўқувчилар дарсликларда берилаётган маълумотларни ёдлашлари керак эмас, уларда танқидий фикрлашни ривожлантириш керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Глобал тадбиркорлик ҳафталиги (Global Entrepreneurship Week Uzbekistan) доирасида таъкидлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Биз болаларни биринчи синфдан „Нима учун?“ деган саволни беришга ўқитмаймиз, биз танқидий фикрлашга ўргатмаймиз. Ҳозирда биз хорижлик ҳамкорларнинг бу йўналишдаги тажрибаларини ўрганиш ва бу тажрибани бизнинг ўқитувчилар учун мослаштириш бўйича иш олиб боряпмиз. Ўқитиш методологияси болаларни мустақил маълумот ва билим олишга ўргатиши керак. Агар биз болаларни танқидий фикрлашга ўргатсак, интернет даврида улар саволларга ўзлари жавоб олишлари мумкин», — дейди Отабек Назиров.
Халқ таълими тизими нафақат фундаментал ва гуманитар фанлардан билим бериши ва олий ўқув юртларига тайёрлаши, шунингдек биринчи ўринда ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаши ҳамда меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти учун керакли кўникмаларни ҳам бериши керак.
Халқ таълими вазири ўринбосарининг маълумотига кўра, халқ таълими тизимида 10 мингга яқин мактаблар фаолият юритмоқда, уларда ярим млн.га яқин ўқитувчи 6 млн.га яқин болаларга таълим бермоқдалар. Ҳозир кунда, афсуски, 10 фоиз мактаб битирувчиларигина олий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқдалар.
Вазир ўринбосари ўзбек ёшларини халқаро миқёсдаги имкониятлари ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди: «Денгизга чиқишга ва арзон логистикага эга бўлмаган Ўзбекистонга бошқа мамлакатлар билан, айниқса тайёр маҳсулотлар экспорт бозорида рақобат қилиши қийин бўлади. Аммо рақобат қилиш мумкин бўлган секторлар бор. Унинг фикрига кўра, шундай секторлардан бири ахборот технологиялари бозоридир. Дизайн ёки дастурлаш бўйича билимларга эга бўлган бизнинг мутахассислар хорижлик компанияларга ишлашлари ва муносиб пул топишлари мумкин. Шу билан бирга, юқори қийматли ички хизмат бозори ҳам катта имкониятларга эга, улар сирасига соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, молия, юридик хизматлар ва бошқаларни қўшиш мумкин».
— Биз ўқув дастурларини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Мисол учун, ахборот технологиялари бўйича дастурлар қайта кўриляпти, биз ўқувчиларга дастурлашни ўрганиш ва мактабни битирганларидан сўнг пул топиш учун имконият яратишимиз керак, — дейди Отабек Назиров. — Шунингдек, биз ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиларига ўқишни истаган фанларини танлаш имкониятини беришимиз керак. Таълим тизимимиз совет тизимига асосланган ва биз болаларга бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани ўргатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Барчани кимёгар ёки тарихчи қилишнинг иложи йўқ, шунга кўра, биз ўқув дастурларини ўзгартиришмиз керак. Мен АҚШда ўқидим, у ерда ўқувчилар таълимнинг охирги йилларида ўзлари қизиққан дарсларни танлашлари мумкин. Биз ҳам ўқувчиларни қизиқтирган фанларини ўрганишга ва уларни ўз салоҳиятини кўрсатишига имкон беришимиз керак.
«Биз мактабларни марказлашишдан тўлиқ чиқариш ва ортиқча қоидалардан озод этиш ғоясини илгари сурмоқдамиз. Мавжуд қоидаларни соддалаштиришимиз ва мактаб директорлари ҳамда ўқитувчиларига ўқув дастурини шакллантириш, қандай дарс бериш ва қайси фанларни ўқитишни белгилаш имкониятини беришимиз керак, аммо бу осон эмас, мураккаб жараён», — деди вазир ўринбосари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...