Икки йигитнинг икки жанжали
Зарбдор туманида икки йигит икки жанжалашганлиги ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. 2019 йилнинг 16 майида тунги соат 22 лар атрофида Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Ҳикматли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1986 йилда туғилган Бобир Фозилов ҳамда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани, Намуна маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Алиёр Қаршиевлар Зарбдор тумани марказида бир неча фуқаро билан муштлашган. Жанжалга қурилишда норасмий тарзда ишловчи Бобир Фозилов ва Алиёр Қаршиевларнинг ярим кечаси маст ҳолатда қурилиш корхонаси бошқарувчисидан иш ҳақи талаб қилиши сабаб бўлган. Табиийки, масалага профилактика инспектори ва унинг ёрдамчиси аралашди.
Бобир Фозилов туман тиббиёт бирлашмасида ҳам ўзида келмаган. Жанжални давом эттириб, ҳамшираларни сўкиб, ҳақорат қилган, тиббиёт бирлашмаси ойналарини синдирди. Худди шундай, уни тинчлантирмоқчи бўлган профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатган.
Айтганча, жанжалкашларни қариндошлик ришталари боғлаб туради. Улардан бири қайинака иккинчиси куёв ҳисобланади. Ўзларини ҳақ деб биладиган жанжал иштирокчилари масалани қонуний йўл билан ҳал этиш тўғрисида ўйлаб ҳам кўрмаганлар. Ҳаммасига ичкилик сабаб бўлса, ажаб эмас.
Нима бўлганда ҳам айбдорларга тегишли жазо тайинланди. Яъни, Зарбдор тумани маъмурий судининг қарорига мувофиқ, Бобир Фозилов ва Алиёр Қаршиевлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида айбдор, деб топилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтадилар. Шунингдек, уларнинг ҳар биридан қамоқ харажатлари бўлмиш 304 минг 95 сўм маблағ ундирилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.