Эрининг амакиваччаси билан ишқий муносабати ошкор бўлган аёл 2 фарзандини ўлдирди (видео)

Эрининг амакиваччаси билан ишқий муносабати ошкор бўлган аёл 2 фарзандини ўлдирди (видео)
Ҳодисалар / Видео
21:07, 26 январь 2019
2 749
0
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 30 ёшли Рушана Раҳмонқулова ўз фарзандларини қасддан ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар қилинди, деб ёзади UZ24.

Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи ишлаш мақсадида Россияга кетган аёл ўз қайниси, эрининг амакиваччаси Маъмур Илашев билан ишқий муносабатда бўлган. Бу муносабатлардан қайнотаси ҳамда бошқалар хабар топганидан қўрқиб, вояга етмаган фарзандлари — 2011 йилда ва 2017 йилда туғилган икки қизини ухлаб ётганида пичоқлайди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд суди судьяси Шуҳрат Шариповнинг айтишича, Рушана Раҳмонқулова Маъмуржон Илашев билан тил бириктириб, катта қизи Баҳора Тўйчиеванинг танасига 12 марта, бир ёшга тўлмаган гўдаги Мадина Раҳмонқулованинг танасига 5 марта пичоқ билан жароҳат етказади. Шундан сўнг ўзининг жонига қасд қилиш мақсадида қорин ҳамда кўкрак қисмига 9 марта пичоқ уради.

ДНК хулосасида Рушана Раҳмонқулованинг 2017 йилда туғилган фарзандининг биологик отаси Маъмуржон Илашев экани аниқланади.

Суд ҳукми билан Маъмур Илашевга 17 йил, Рушана Раҳмонқуловага 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Видеоскачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика