Юзларига ниқоб тутиб босқинчиликка қўл ўрган ёшларга жиноий иш қўзғатилди

Юзларига ниқоб тутиб босқинчиликка қўл ўрган ёшларга жиноий иш қўзғатилди
Янгиликлар
19:17, 24 май 2019
1 649
0

Мирзачўл туманида 6 нафар йигит босқинчиликка қўл урган. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан уюштирилган ушбу жиноят муҳокамасида Мирзачўл тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда ҳудуддаги барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этдилар. Тадбир аввалида содир этилган босқинчилик тафсилотлари баён қилинди. Маълум бўлишича, юзларига ниқоб тутган 6 нафар йигит тумандаги туманнинг Расул Ҳайдаров сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги зовурда балиқ овлаётган 3 нафар фуқарога ҳужум қилишган.

Жиноятчилар балиқчиларга таёқ билан тан жароҳати етказиб, 2 та уяли телефон, 200 минг сўм, 3 АҚШ доллари, 4 та қармоқ ҳамда жабрланувчилардан бирига тегишли ҳайдовчилик ва пенсия гувоҳномаларини олиб кетишган. Жиззах шаҳрининг Дўстлик, Шароф Рашидов туманининг Ҳамид Олимжон маҳаллаларида яшовчи жабрланувчиларга бош тўқималарининг лат ейиши, ёрилиш, бош мия ёпиқ шикастланиши, тиш синиши, бош мия чайқалиши каби бир қатор ташхислар қўйилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув натижаларига кўра жиноятни туманнинг Ержар, Мустақиллик, Дўстлик маҳаллаларида яшовчи, 23-26 ёшли йигитлар содир этганлиги аён бўлди. Йигитларнинг ҳеч бири ишламайди, илгари судланмаган.

Шу маънода, жиноятнинг асосий сабаларидан бири сифатида ёшларнинг иш таъминланмаганлиги кўрсатилди. Маҳалла фуқаролар йиғини, ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан профилактика инспектори ўртасида ҳамкорликнинг етишмаслиги, масалага ҳокимлик масъулларининг даражада етарли эътибор қаратмагани танқид қилинди.

Йиғилганлар ҳушёрликка ундалиб, бу каби жиноятларни қайта содир этмаслик чора-тадбирлари белгилаб олинди. Афсуски, ёшларнинг ўйсизлиги ортидан 3 нафар фуқаро турли даражада жабр кўрди, азият чекди.

Худди шундай, босқинчиларга ҳам осон бўлмайди, айни ёшлик чоғларида жазо ўтайдилар. Бебошлик уларнинг ота-оналарига катта ташвиш туғдиришини ҳам кўздан қочирмаслик керак. Қилмиш-қидирмиш, деганлари шу бўлса, керак.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика