«Манчестер Сити» меҳмонда «Саутгемптон»ни мағлуб этди

Спорт

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Давид Силва манкунианларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 37-дақиқада мезбонлар Пьер-Эмиль Хейбьрегнинг аниқ зарбасидан сўнг мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар яна олдинга чиқиб олишди, Уорд-Проуз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Серхио Агуэро жамоасининг учинчи голини урди.
Иккинчи бўлим ҳам меҳмонларнинг устунлигида ўтди. Бунинг устига 85-дақиқада Хейбьрег қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 47 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга қайтишди.
АПЛ, 20-тур
Саутгемптон – Манчестер Сити 1:3
Голлар: 0:1 – 10 Сильва, 1:1 – 37 Хейбьерг, 1:2 – 45, автогол Уорд-Проуз, 1:3 – 45 Агуэро.
Саутгемптон – Маккарти, Стивенс, Беднарек, Таргетт, Рэмзи, Лемина (Редмонд, 46), Ромеу (Валери, 59), Хейбьерг, Эльюнусси, Уорд-Проуз, Остин (Лонг, 68).
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Компани, Данило, Зинченко, Сильва, Фернандиньо (Уокер, 86), Марез (Сане, 84), Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 73).
Огоҳлантиришлар: Агуэро (32), Остин (58), Компани (72), Беднарек (73), Данило (78).
Четлатиш: Хейбьерг (85).
Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...