Футбол: «Локомотив» кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Спорт
Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси муддатидан олдин кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
26 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 31-тури доирасида пойтахтдаги икки жамоа -«Локомотив» ва «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтди. «Локомотив» майдонида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар «Пахтакор"дан 3:2 ҳисобида устун келиб, чемпионликни муддатидан аввал ҳал этди.
Ҳисоб 19-дақиқада Игорь Йелич томонидан очилди. У 25 метрлардан жуда кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. 38-дақиқада эса Марат Бикмаев пенальтидан гол киритди.
Иккинчи таймда (51-дақиқа) Фаррух Сайфиев томонидан узатилган тўпни Драган Черан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди - 2:1. Учрашувнинг 70-дақиқасида Марат Бикмаев дубль қайд этиб, ҳисобни 3:1 ҳолига келтирган бўлса, орадан 16 дақиқа ўтиб Тиаго Безерра «Локомотив» дарвозасига гол киритиб, уни 3:2 қисқартирди. Ўйин шу ҳисоб билан якунига етди.
Мазкур натижадан сўнг, «Локомотив» 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпионат пешқадамлигини мустаҳкамлаб, ўз тарихида кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. «Пахтакор» эса кумуш медаллар билан чекланади.
Суперлига, 31-тур
«Локомотив» — «Пахтакор» 3:2 (2:0).
Голлар: Игорь Йелич (19), Марат Бикмаев (38 пен, 70) — Драган Черан (51), Тиаго Безерра (86)
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...