«Закўнчи» бўлишимиз шарт!
Жамият
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида фуқароларнинг Конституциямизда кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари ва уларнинг натижалари ҳақида танқидий-таҳлилий фикрларини билдирди. Шунингдек, ислоҳотлар самарасини таъминлаш учун олдимизда турган асосий вазифаларга эътибор қаратиб, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига ўз муддатида етказиб бериш, уларни амалга оширишни қатъий таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.
Маърузада мутасадди идораларнинг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида амалга ошираётган фаолияти танқидий баҳоланиб, бу соҳада мавжуд муаммолар ва қилиниши керак бўлган асосий вазифаларга эътибор қаратилди. Бу борада адлия идоралари олдига янада жиддий вазифалар қўйилиши таъкидлаб ўтилди.
Ушбу маърузада тилга олинган масалалар чиндан ҳам мамлакатимизнинг бугунги куни ва келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.
Жамиятнинг тараққиёти аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси билан белгиланади. Ижтимоий фаол ва юксак маданиятли инсонга хос бўлган фазилатлардан бири ҳуқуқий маданиятга эга бўлишдир.
Ўтказилган сўровлар ҳамда фуқароларнинг мурожаатларидан кўринадики, аҳолининг катта қатлами элементар ҳуқуқий билимга эга эмас. Кундалик ҳаётда керак бўладиган оддий тушунчаларни ҳам билмайди.
Ҳуқуқий маданиятимизнинг нақадар ночорлиги, айниқса, бирон фавқулодда вазият юзага келганда билиниб қолади. Маркетинг мақсадларида ўтказилаётган турли тадбирларда ёки йўлларда юзага келган тирбандликларда, навбатда турганда ёки биров билан у ёки бу масалаларда аҳдлашувларга риоя қилиш жараёнида аҳволимиз ўз «қиёфасини» намоён қилиб қўяди. Биз оддийгина навбатда туриш ёки махсус йўлакчадан пиёдани ўтказиб юборишни билмаймиз.
Аҳолида ҳуқуқий онг етарлича шаклланмагани оқибатида маиший коррупцияни тўлиқ йўқота олмаяпмиз. Коррупция ноқонуний ҳаракат эканини ҳамма билади, аммо оддий фуқародан катта мансабдоргача пора устида ушланаётгани ачинарли ҳолдир.
Буларнинг бари, аввало, қонунни билмаслик, қолаверса, билиб туриб ҳам унга риоя этмаслик оқибатидир.
Биз узоқ йиллар давомида масаланинг моҳиятини ўрганмадик. Йигирма бир йил олдин қабул қилинган ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятни юксалтириш тўғрисидаги Миллий дастур ижобий натижа бермади. Чунки унда аниқ вазифалар қўйилмаган, мақсадга эришишнинг мониторинг ва баҳолаш тизими мавжуд эмас эди, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш назарда тутилмаганди.
Ҳуқуқий таълим-тарбия оилада, боғчада, мактабда, лицей-коллежларда ва олий таълим муассасаларида олиб борилиши кераклиги шубҳасиз. Лекин таълим фақат билим бериш билан чекланмайди. Таълим шу билимларни амалда қўллашни ҳам ўргатиш деганидир. Бизда узоқ йиллар конституция кунига шеър ёдлатиш, унинг неча бобу қанча банддан иборатлигини билдириб қўйишдан иборат юзаки «таълим» жараёни кечдики, натижада биз ҳуқуқий билимларни назарий жиҳатдан у ёки бу даражада биладиган, аммо функционал жиҳатдан уларни қўлламайдиган авлодни тарбияладик.
Қонунлар уларга риоя қилиш учун қабул қилинади, бузиш учун эмас. Қонунга риоя қилиш уни бузишдан кўра фойдалироқ. Буни образли тарзда қуйидаги мисол билан тушунтириш мумкин.
Белгилари қўйилган, ҳаракат тартибга солинган тўғри йўлдан кетаётиб ҳайдовчи тирбандликка дуч келди. Олдида икки йўл бор: озгина вақт йўқотса ҳам, қоидага риоя қилиб равон йўлдан кетиш ёки қоидани бузиб, айланма йўллардан юриб, ўзини ва автоуловини хатарга қўйиш, шу билан бирга, ортидан бошқаларни ҳам эргаштириб, янги муаммоларни яратиш. Автоулов ҳайдовчиси бир марта шу усулда ишини тез битириб кетиши мумкин, аммо бу билан ўзи учун янги муаммолар яратганини билмайди. Чунки эртага яна шу ерга йўли тушади, энди у очган айланма йўллар ҳам уни қутқармайди, чунки у йўл иккинчи марта юришга ярамайди. Тўғри йўлни эса ўзи унутган.
Қонун нима учун кераклигини, унга амал қилишдан ўзи ва фарзандлари, келажаги учун қандай фойда борлигини одамларга англатмагунимизча, ҳуқуқий саводсизликка қарши курашдан кутилган самара бўлмайди.
Ҳуқуқий таълим-тарбияни кампания тарзида, номигагина эмас, балки маълум мақсадни кўзлаб, режали ва самарали тарзда олиб бориш лозим.
Шунга кўра, аҳолининг ҳуқуқий билимни ошириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича стратегияни тубдан ўзгартириш лозим.
Аввало, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича 5 йилга мўлжалланган концепция ишлаб чиқиш керак. Унда барча ташкилотлар олдига аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишни устувор вазифа қилиб белгилаш зарур.
Адлия вазирлиги ташаббуси билан 2019‒2024 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси ишлаб чиқилиб, уни самарали амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» белгиланмоқда.
Концепция фуқаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалтириш, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш каби устувор вазифаларни ўзида қамраб олади.
Олдимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этишдай улкан вазифа турибди. Бунинг учун ҳуқуқий социологияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилади.
Шунингдек, ҳуқуқий фанларни ривожлантиришнинг илмий асосланган режаларини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини аниқлаш зарур. Ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилиши ва намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва юридик муаммоларини тадқиқ этиш, уни шакллантириш ва янада юксалтириш усулларини аниқлашга қаратилган илмий изланишлар кутиб турибди олимларимизни.
Аҳолининг ҳуқуқий билимини оширишни «оила – боғча – мактаб – маҳалла –ташкилот –жамият» принципида ташкил қилиш лозим. Шунда биз олиб бораётган ишларда узвийлик таъминланади.
Хорижда «Street law» деган тушунча бор. Бу кўчада ҳуқуқий тарғибот ёки оддий ҳуқуқ деган маънони билдиради. Бунда махсус тайёргарликдан ўтган волонтерлар томонидан жамоат жойларида одамларга турли ҳаётий вазиятларнинг ҳуқуқий ечими кўрсатиб берилади, шу орқали уларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга эришилади. Бизда ҳам шу тизимни жорий этиш вақти келди.
Миллий ҳуқуқий интернет порталини яратиш лозим. Бунда қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, барча миллий ҳуқуқий сайтлар, ҳуқуқий электрон кутубхона ва бошқа ҳуқуқий маълумотлар бўлади.
Биз ҳозирда болалар учун махсус ҳуқуқий сайт яратяпмиз. Унда боғча ва мактаб ёшдаги болаларга одоб-ахлоқ қоидалари ва ҳуқуқ бўйича бошланғич билимлар, Конституцияни ўргатишга оид илк тушунчалар эртак қаҳрамонлари ёрдамида тушунтирилади. Сайтга ҳуқуқни тарғиб қилувчи турли хил ўйинлар, машғулотлар жойлаштирилади.
Ҳуқуқий сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий йўналишдаги саҳифалар, блоглар сонини кўпайтиришимиз лозим. Бу бўйича ҳам Адлия вазирлиги иш олиб боряпти. Масалан, ҳозирда вазирлик томонидан телеграмда «Ҳуқуқий ахборот» канали ташкил этилган бўлиб, канал обуначилари сони 130 минг нафардан ошди. Бундан ташқари яқинда инглиз тилида ҳуқуқий ахборот тарқатадиган «Legal info» телеграм канали ишга туширилди. Бундай ахборот ресурсларини йўналишлар бўйича масалан, мигрантлар учун алоҳида, йўл ҳаракати иштирокчилари учун алоҳида ва ҳоказо кўпайтиришимиз лозим.
Аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизимини яратиш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Бу каби портал Буюк Британияда мавжуд бўлиб, унда ҳуқуқий маълумотлар маълум классификатор асосида содда тилда жойлаштирилган.
Адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш (pro bono) тизими ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Муаммоли масалалар, хусусан, миграция, моддий ёрдам, ер олиш, уй-жой олиш, коммунал масалалар, имтиёзлар, алимент, ишга жойлашиш, таълим олиш ва бошқалар бўйича ҳуқуқий ахборотни step by step (қадамма-қадам) усулида буклет, флаер, лифлет ва плакатлар шаклида аҳолига етказиш устида ҳам ишлаяпмиз.
Коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар тайёрлаш ишлари олиб боряпмиз.
Бугунги кунда аҳолининг кўпчилик қисми телевидениени кузатиб боради. Шунга кўра биз электрон ОАВда ҳуқуқий тарғиботни фаол амалга оширяпмиз. Масалан, ўз ҳуқуқларини суд ёки бошқа ташкилотлар ёрдамида ҳимоя қилишга эришган фуқаролар тажрибасини оммалаштириш мақсадида махсус телерепортажлар тайёрладик.
Қонун тили – мураккаб тил. Биз қонунларни аҳолига тушунарли, содда, равон тилда, яъни мослаштириб тақдим этяпмиз. Шунингдек, уйма-уй юриб, аҳоли билан бевосита суҳбатлар қилиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали қонунларни тарғиб қиляпмиз.
Ҳуқуқий тарғиботни кабинетда ўтириб амалга ошириш етарли самара бермайди. Шу сабабли Адлия вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий адлия органлари доимий равишда аҳоли орасига чиқиб ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириши лозим.
Олдимизда ҳуқуқий тарғиботнинг янада таъсирчан усулларини татбиқ этиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича улкан вазифалар турибди. Албатта, ҳозирга давр ва шароит ҳар биримиздан «ҳуқуқий тарғиботчи» бўлишимизни талаб этади.
Бу масалада ҳар бир идора, ҳар бир давлат хизматчиси ва ҳар бир фуқаро бош қотириши ва ишлаши зарур.
Акбар Тошқулов,
Адлия вазири ўринбосари
Манба: Xabar.uz

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...