Шавкат Мирзиёев Чирчиқда махсус-тактик машқларни кузатди (фото)

Шавкат Мирзиёев Чирчиқда махсус-тактик машқларни кузатди (фото)
Сиёсат / Фото
19:13, 28 ноябрь 2018
3 196
0
Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг жанговар тайёргарлигини комплекс текшириш мақсадида 26 ноябрь тонгда «Тревога!» сигнали берилди. Шу пайтгача мамлакат армиясида бундай кенг кўламли тўсатдан текширув ўтказилмаган. 

Сигналдан сўнг Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, барча ҳарбий округ ва бўлинмаларда зарур ташкилий ишлар амалга оширилди. Ҳарбий полигонларда бир нечта махсус-тактик машғулотлар ўтказилди. 

Чирчиқ дала ўқув майдонида ўтказилган машғулотларда ҳаво-десантчилари, артиллериячилар, мотоўқчилар, танкчилар, махсус операция кучлари ҳамда Ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмалари қатнашди. 

Шартли душман базаларига ва у жойлашган ҳудудларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги қирувчи самолётлар ва вертолётлардан зарбалар берилди. 

Шундан кейин жанг майдонида зирҳли қалқон танкчилар бўлинмаси пайдо бўлди. Улар танк биатлонида қўлланиладиган “Сувли тўсиқ”, “Эскарп” ва “Тирсакли кўприк”дан моҳирона ўтиб, белгиланган маррани эгаллади.

Мудофаа операциясини олиб бориш жараёнида, шартли оғир яраланган ҳарбий хизматчиларни жанг майдонидан олиб чиқиш, вертолётда эвакуация қилиш жараёни намойиш этилди. 

Замонавий жанговар вертолётлар шахсий таркибни белгиланган ҳудудга десантлаштирди. Парашют-десант батальони хизматчилари марралар оралиғидан суқилиб кирган шартли душманни умумқўшин захира куч ва воситалари билан яксон қилиш вазифасини муваффақиятли бажарди. 

Машғулотларни ҳарбий-маъмурий секторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам кузатиб борди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика