Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилмоқда

Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилмоқда
Дунё
12:26, 27 ноябрь 2018
2 070
0
Украина президенти Петро Порошенко мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.

Фармон бугундан кучга киради. Ҳарбий ҳолат 2 ой муддатга - 2019 йилнинг 25 январигача киритилмоқда

Бугун ушбу ҳужжатга Олий Рада депутатлари томонидан овоз берилади.

Украина конституциясига кўра, Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши (СНБО) ҳарбий ҳолат киритиш бўйича таклиф беради. Кейин уни президент қўллаб-қувватлаб, махсус фармон чиқариши керак бўлади. Шундан сўнг Украина парламенти уни қабул қилиши мумкин.

Бундан аввалроқ Порошенко мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши зудлик билан сафарбарлик амалга оширилишини ҳам англатмаслиги ҳақида айтганди.

Украина президентининг бу фармони Керчь бўғозида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. 25 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемасини Россия томонидан аннексия қилинган Қрим сувлари ҳудудига киргани учун қўлга олганди.

Айни вақтда Украина армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
296
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
225
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика