Марат Бикмаев 2 та расмий ўйиндан четлатилди ва 20 млн. сўм жарима тўлайди
Спорт
Ўзбекистон ПФЛ маъмуриятининг Этика қўмитаси “Локомотив” жамоаси ўйинчиси Марат Бикмаевнинг ҳатти-ҳаракатини юзасидан йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда ПФЛ матбуот хизмати.
Этика қўмитаси ушбу вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Г” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаевнинг 31-тур ўйини вақтида ва унгача бўлган 23-тур учрашуви пайтида ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларидан четга чиққанини инобатга олиб, футболчини 2 та расмий ўйинга четлатди ва футболчига нисбатан 20миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.
“Марат Бикмаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширганини асло оқлаб бўлмайди. Зеро миллий терма жамоа аъзоси барчага ўрнак бўлиши лозим аслида”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, PEPSIСуперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев “Пахтакор” жамоаси мухлислари томон қўли билан хунук ҳаракат кўрсатган эди.
Ундан ташқари, суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида ҳам “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳини ҳам ҳақорат қилган ва Бикмаев иккита расмий учрашувдан четлатилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...