Ватандан бездириш эмас, ватанни севдириш керак!

Ватандан бездириш эмас, ватанни севдириш керак!
Ҳаёт тарзи
12:21, 27 ноябрь 2018
2 469
0
Қишлоқларимизда яна яшаш учун кураш бошланди. Қор ёғса, ичимизга ёғаётгандек бўлади, шаҳардаги уйнинг «комфорти» ҳам татимайди: зим-зиё, совуқ қишлоқларда қийналаётган қанча қадрдонларимиз бор!

— Кўргани келаман деб ўтирма, шамоллаб қоласан. Ўзим бориб кўриб келарман, — дейдилар онам ўзлари яшаётган шароитга бир кунга боришимни ҳам хоҳламай...

— Хола, шаҳарда свет ўчмайдими? — сўрайди қишлоқдаги қўшнимизнинг ўғилчаси совуқдан қизарган бурнини тортиб. Унинг кўнгли учун:

— Шаҳардаям свет ўчади, ўғлим. Газ ҳам ўчади, — дейман. «Шаҳарда газ ҳам, свет ҳам бор» десам, дийдираб турган шу шўрликнинг ҳақини бермаётганлардан, ўринда чопончаси билан ухлашга мажбур қилаётганлардан бири бўлиб қоладигандекман...

Болакай баттар юрагимни қон қилади:

— Унда, катта бўлсам, чет элга кетаман. Чет элда газам, светам ўчмасакан, — дейди худди антиқа хушхабар айтаётгандек. 

...Кетади! Агар аҳвол шундай давом этаверса, эртага юрт болалари «Ҳеч бўлмаса, қишда одамдек яшайман-ку», деб кетади четга. Вазирлари «юз фоиз электр билан таъминлаяпмиз» деб алдамайдиган, зўравонлари халқнинг ҳақини емайдиган жойларга кетади. Шунча кетганлар камдек, яна кетади!..

...Газетамизнинг асосий обуначилари — қишлоқларда. Мен қишда газитда нима ёзишни билмайман. Ақлли гапларни ёзгани истиҳола қиламан.

Умри тугаётганига эмас, газ балонидаги газ тугаётганига кўпроқ куядиган; қоронғуда, совуқда ўчоқбошида чироқ ёқиб овқат пиширадиган; беш-олти жон бир сандалга тиқилиб ухлайдиган;

беш-ўн дақиқага свет ёнса, севинчдан қичқириб юборадиган; болаларим шамоллаб қолмасин дея кечаси билан печкага таппи ёқиб чиқадиган одамларга ақл ўргата оламанми?!

Бунақа пайтда уларга маънавиятдан гапиришга ҳаққим борми?! 

Биз кўрган ёмон тушини ҳам яхшиликка йўядиган халқмиз. Бошимизга келган ҳар қийинчиликка «Бунда ҳам бир хайр бордир», дея сабр қиламиз. Лекин бу дегани, бизни истаганча қийнаш, истаган кўйга солиш мумкин дегани эмас. 

Айниқса, болаларимизни Ватандан бездиришга ҳеч ким ҳақли эмас! 
Дилфуза Комил

Манба: 
Xabar.uz
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
303
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
231
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика