Жиззахда бир йўналишдаги автобусдан бир соатда 3-марта фойдаланиш бепул бўлиши мумкин

Жиззахда бир йўналишдаги автобусдан бир соатда 3-марта фойдаланиш бепул бўлиши мумкин
Янгиликлар
11:26, 10 май 2024
151
0
Жиззахда бир йўналишдаги автобусдан бир соатда 3-марта фойдаланиш бепул бўлиши мумкин

Бунинг учун тариф режаларини нархи фақат бир транспорт тури учун транспорт карталари орқали тўлов амалга оширилганда қўлланилади.

Яъни, 1 соатлик А+А+А+А тарзидаги тарифда биринчи автобусда дастлабки тўлов 2100 сўм, иккинчи автобусда эса 1500 сўм ҳамда учинчи ва ва кейинги автобусларда тўлов  0 сўм, бепул бўлади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги “Жамоат транспортини ислоҳ қилиш тўғрисида”ги ПҚ-59-сон қарорига асосан йўловчиларнинг шаҳар йўловчилар транспорти-автобуслардан фойдаланишларида тўловлар транспорт карталари орқали амалга оширилганда алмашиш тариф режаларига мувофиқ белгиланган.

Мазкур тариф режа Жиззах вилоят ҳокимининг 2024-йил 8-майдаги 310-3-0-Q/24-сон қарорининг 2-иловасига асосан тасдиқланди.

Мазкур қарор “Жиззах шаҳар ичидаги жамоат транспорти тизимида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифларни жорий қилиш тўғрисида” деб номланади. Қарор билан Жиззах шаҳар жамоат транспорти учун тўловларда шаффофликни таъминлаш, йўл кира ҳақини тўлашда электрон тўлов турларидан фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда автоматлаштирилган тўлов тизимини ривожлантириш мақсадида йўл кира ҳақи тўлови нақд пулсиз усулда амалга оширилган ҳолларда, белгиланган чекланган тарифга нисбатан 30 фоиз миқдорида устама қўллаш ҳамда тариф режаларининг нархларини қатновлар сонига боғлаш тизими жорий этилади. Шунингдек, қатновларни амалга ошириш учун йўл кира ҳақининг чекланган тарифлари белгаланди.

а. Бир йўловчи учун қатнов нақд пул ва банк карталари орқалари амалга оширилганда чекланган тариф миқдори – 3 000 (уч минг) сўм;

б. Бир йўловчи учун ягона транспорт карталари (АТТО) орқали тўлов амалга оширилганда  1 марталик рағбатлантирувчи тариф – 2 100 (икки минг бир юз) сўм;

в. Бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 3 000 (уч минг) сўм;

е. Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 2 100 (икки минг бир юз) сўм.

Эслатиб ўтамиз ҳозирда Жиззах шаҳридаги жамоат транспортларида транспорт карталари жорий этилмаган.

Транспорт картаси нима?

Ягона транспорт картаси — бу NFC технологиясига эга алоқасиз карта. Жамоат транспортларида имтиёз асосида транспортда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар — аҳоли, ўқувчилар, талабалар ва нафақахўрлар  ундан фойдаланишлари мумкин.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Тойлоқда 8-синф ўқувчиси она бўлди” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди. Болалар...
10.05.24
112
0
Олий суднинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ раиси ва бошқалар оқланди Олий суднинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ раиси ва бошқалар оқланди
Реабилитация қилинганлар орасида 1925-1929 йилларда Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган марҳум Саъдулла...
10.05.24
157
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика