Тошкент ва Жиззах вилоятларида биттадан йирик чарм кластерлари ташкил этилади

Тошкент ва Жиззах вилоятларида биттадан йирик чарм кластерлари ташкил этилади
Янгиликлар / Иқтисодиёт
19:43, 10 май 2024
97
0

Президент Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган чармсаноатни ривожлантиришга доир видеоселектор йиғилишида соҳадаги энг асосий масалалардан бири, бу – хом ашё экани таъкидланди.

Қайд этилишича, кластерларда қорамолни кўпайтириш билан бирга, аҳоли хонадонлари ва терини қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиш 25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил қилинган.

Лекин, ер ажратиш ва кредит масаласи тўлиқ ҳал қилинмагани учун барча кластерларнинг ҳам фаолияти ҳали юриб кетгани йўқ. Масалан, 19 та кластерга етарли ер майдонлари ажратилмаган.

Айтилган муаммоли масалалардан келиб чиқиб «Чармсаноат» уюшмаси фаолиятини тубдан ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, жорий йилда Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида биттадан йирик чарм кластерини ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

Бунда экологияга жавоб берадиган сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Бу ердаги тайёр лойиҳаларга 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилади.

Хорижий бренд жалб қилган ҳар бир корхонага сорсинг компаниялари учун сарфланган харажатни 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, 14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш, 11 та чорва кластерига озуқабоп экин экиш учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Тойлоқда 8-синф ўқувчиси она бўлди” сарлавҳаси остидаги хабарлар тарқалди. Болалар...
10.05.24
112
0
Олий суднинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ раиси ва бошқалар оқланди Олий суднинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ раиси ва бошқалар оқланди
Реабилитация қилинганлар орасида 1925-1929 йилларда Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган марҳум Саъдулла...
10.05.24
157
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика