Қоидабузардан 3.4 млн сўм жарима ундирилди

Қоидабузардан 3.4 млн сўм жарима ундирилди
Янгиликлар
21:45, 31 январь 2024
318
0

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун қоидабузарликдан келиб чиқиб қўлланадиган ўнлаб жарималар белгиланган.

Автотранспортни белгиланган тартиблар ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариш бир қанча жарималарга сабаб бўлади.

Кўп ҳолларда қатор қоидабузарликларни содир этган қоидабузар ҳайдовчилар жарималарни белгиланган муддатларда тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб туради.

2023 йилда Жиззах вилоятида йўл ҳаракати қодаларига риоя қилмаган 85 544 нафар ҳайдовчи ва пиёдаларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 26 млрд 196 млн. 955 минг сўм жарима қўлланилган. Жарималарнинг 12 млрд. 717 млн. 852 минг сўми ундирилди.

139 дона компьютерлаштирилган бошқарув тизими ёрдамида 620 916 та қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузарларга нисбатан 259 млрд. 431 млн. 454 минг сўм жарима қўлланилган. Жарималарнинг 11 млрд. 120 млн. 708 минг сўми ундирилган бўлса,  қолган қисми МИБ органларига юборилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан қарздор Б.О.нинг Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ қарорига асосан 10 та ижро ҳужжатига асосан 3 млн. 460 минг сўмлик жаримасини ундирилиши таъминланди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика