Зоминда «01» га тушган ҳайдовчидан жарима ундирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг август ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 3439 нафар қарздордан 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг 03-август 2023-йилдаги З.Р. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 8,25 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан махрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор З.Р. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.
Келдиёр Рахматов
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро
бўлими давлат ижрочиси

