Харидорларга кешбэк беришда чегаравий миқдор ўрнатилди

Янгиликлар / Иқтисодиёт
1 фоиз кешбэк олишда чегаравий миқдор ўрнатилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Президентнинг жорий йил 10 январдаги ПҚ-13-сон қарори билан билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Жумладан, 2024 йил 1 январдан харид суммасидан 1 фоиз кешбэк олишда ойлик харид суммасига чегаравий миқдор (БҲМнинг 60 баравари) ўрнатилди.
Яъни, энди харидорлар 1 январдан ойига энг кўпи билан БҲМнинг 60 баравари (айни кундаги миқдор – 20,4 млн сўм)гача бўлган харид суммасидан кешбэк олишлари мумкин.
Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун эса кешбэк бериш бекор қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Бугун Зарбдор тумани Андижон маҳалласида "Миллатлар дўстлиги" байрами кенг нишонланди. Ушбу тадбир турли миллат ва элат...

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....