Бу йил ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни қандай ўтади?

Янгиликлар

Бугун Жиззах вилоят Маънавият ва маърифат марказида “Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш тартиби қандай ўтади?” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Ўқув амалий семинарда Давлат тест марказининг Жиззах вилоят ҳудудий бўлими, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳамда Жиззах Политехника Институти мутассадилари иштирок этдилар.
Семинар давомида Олий таълим муассасаларга ҳужжат топширувчи абитуриентлар эндиликда ҳужжатларни институтга бориб эмас, балки исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига 15 июндан 15 июлга қадар тақдим этишлари мумкинлиги таъкидланди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад Давлат хизматлари маркази орқали абитуриент ҳужжатларини соддалаштирилган тарзда рўйхатдан ўтказиш тартиби ва қонун-қоидаларини амалий тарзда кўрсатиб беришдан иборатдир.

Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, қуйидаги Олий таълим муассасаларга абитуриентлар томонидан ҳужжатлар тақдим этилади.
Булар:
1. Тошкент давлат юридик университети;
2. Қорақалпоқ давлат университети;
3. Гулистон давлат университети;
4. Фарғона давлат университети;
5. Самарқанд давлат университети.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...