Дезинформацияга қарши кураш: анъанавий маълумотни текшириш
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар тарқатишда анъанавий маълумотларни текшириш тажрибасидан фойдаланиш ҳаққоний ахборотни бизгача етиб келишига замин яратади. Бу йўлда инсонларга ахборот етказувчи хисобланган журналистлар ва ижодкорлар анъанавий тўғри ахборотни чоп қилишда қандай тажрибалардан фойдаланмоқда?
Анъанавий фактларни текшириш бу кенг кўламли иш бўлиб, натижа доим ҳам кутилганидек бўлавермайди. Сабаби сохта янгиликлар тезроқ тарқалади ҳақиқатнинг тагига етиш жараёни эса баъзан чўзилиб кетади. Афсуски, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мақолаларни ҳақиқатан ҳам ўқимасдан сарлавҳа асосида баҳам кўришади . Агар сарлавҳа ҳақиқатни тўғри акс эттирмаса, у тўлиқ уйдирма бўлган воқеалар билан бир хил таъсирга эга бўлиши мумкинлиги ўйлаб кўришмайди. Маъулумотга дуч келар экансиз манбани яхшилаб ўрганинг. Хабардан бош саҳифага ўтиб, сайтнинг мақсади, вазифалари ва контентини ўрганиб чиқинг. Хабарни охиригача ўқинг. Баъзида эътибор тортиш учун сарлавҳаларда воқелик бўрттириб ёки бузиб кўрсатилиши мумкин. Муаллифни текширинг. Муаллиф ҳақида маълумот излаб кўринг, ҳақиқатда бор одамми, ишончли материаллар ёзадими? Ҳаволаларни текширинг. Бирон хабарни бошқа ҳаволалар орқали ҳам қидириб кўринг, бир неча манбадан олинган маълумотларни солиштиринг. Мақола таниқли янгиликлар нашридан бўлиши мумкин, аммо веб-манзил тўғрими? Веб-манзилни ушбу янгиликлар ташкилотининг саҳифаси (домен) билан таққосланг. Агар манзилда номувофиқликлар ёки хатолар бўлса, сиз сохта нарсаларни топган бўлишингиз мумкин. Аммо, агар мақола фойдаланадиган манбаларни аниқ акс эттирмаса, унга шубҳа билан қараш керак.
Интернетда сохта янгиликлар намунасини топдингиз! Ёдингизда бўлсин, сохта янгиликлар шунчаки сизни ва бошқаларни бошқариш учун ишлаб чиқарилган маълумотдир. Агар таркиб ушбу таърифга мос келишига амин бўлсангиз, уни бошқалар билан бўлишишдан эҳтиёт бўлинг. Фикр билдиришингиз учун уни баҳам кўриш керак эмас; бу сизнинг ушбу таркибда кўтарилган мавзуга хайрихохлигингизни билдиради, шунингдек, таркибни янада кўпроқ тарқалишига олиб келади. Шундай экан анъанавий маъулмотларни тахлил қилган холда ахборот олинг ва ахборот тарқатинг. Шундагина сифатли ва ҳаққоний ахборот оқими кенгайиб боради.
Мастура Хамраева