“Бензин қорабозори”га қачон чек қўйилади. Жиззахда олибсотарлар АИ 80 маркали бензинни 10 минг сўмдан таклиф қилмоқда

“Бензин қорабозори”га қачон чек қўйилади. Жиззахда олибсотарлар АИ 80 маркали бензинни 10 минг сўмдан таклиф қилмоқда
Янгиликлар / Ҳодисалар / Видео
16:12, 27 январь 2023
352
0

Бугун Жиззахдаги ҳайдовчилар аъзо телеграм гуруҳларида очиқдан – очиқ АИ 80, 91,92 маркали бензинларни қўлда, ҳатто етказиб бериш хизмати (доставка) билан қиммат нархларда таклиф қилаётган олғирларни учратиш мумкин. Улар бугун АЁҚШларда 5700 сўмдан сотилаётган АИ 80 маркали бензинни 9-10 минг сўмдан таклиф қилишмоқда.

Бундан кўринадики, улар буганги ёқилғи муаммоси авжига чиққан, турнақатор навбатларда туришни истамайдиган айрим ҳайдовчиларга гўёки “яхшилик” қилиш ниқоби остида моддий манфаат кўриш деб баҳолаш мумкин. Улардан бензинни қаердан олганликларини сўрасангиз Гулистон, Тошкент ёки Самарқанддан келтириб сотишаётганликларини маълум қиладилар.

Айни пайтда мавжуд метан заправкаларнинг ишламаётгани шу вақтгача ҳеч кимга керак бўлмаган бензинга бўлган эҳтиёжни ошириб юборди. Ўзи халқ бошига ташвиш тушганда ёки хурсандчилик келганда ундан фойда кўришни боплайдиган миллат бўлиб улгурганимизга анча бўлган. Айниқса байрамлар арафасида йўлкира нархларининг 2-3 баробар кўтарилиб кетиши, ёки бозорда қандайир махсулот тортилиб қолса ўша махсулотни нисбатан 3-4 баробар қимматига таклиф қилувчилар ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилиниши сир эмас. Афсуски бу кўп ҳолларда иш бермайди.

Бугунги кунда ёқилғи тақчиллиги муаммоси ҳам бошқа соҳаларга таъсирини кўрсатмай қўймаяпти. Айниқса йўлкира нархларининг ошиб кетиши, талаба ва ўқувчилар, қарияларга қийинчилик  туғдирмоқда. Жиззах шаҳридаги “Марказий” деҳқон бозори (Кўкбозор)дан манзилга қадар етиб олмоқчи бўлган йўловчилардан “Дамас” автомашиналари 5000, бошқа енгил автомобил (такси)лар 10 минг сўмдан олаётганлиги ҳақида маълумотлар бор.

 Жиззах шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра,    АИ-80 маркали бензин-5700 сўм, АИ-92 маркали бензин-9500 сўм, АИ-95 маркали бензин-10500 сўм.

Умид қиламизки, яқин кунларда метан газ заправкалари очилгач бу каби муаммолар ҳам ўз – ўзидан бартараф этилади.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Қарздорлик тўлиқ ундирилди Қарздорлик тўлиқ ундирилди
В.Ш. ҳисобидан 21 млн 826 минг сўм қарзни ундириш белгиланган....
29.03.24
101
0
Кредит қарзи тўлиқ ундирилди Кредит қарзи тўлиқ ундирилди
Самарқанд шаҳар туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.И. ҳисобидан 92 млн 091 минг сўм қарзни ундириш...
29.03.24
97
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика