Доллар нега ошяпти? Марказий банкнинг изоҳи

Доллар нега ошяпти? Марказий банкнинг изоҳи
Иқтисодиёт
10:42, 22 август 2019
2 111
0
 
Сўнгги кунларда валюта курслари кескин ўзгаряпти. Марказий банк бу жараёнга расмий изоҳ берди.
Мутасаддиларга кўра, сўнгги ойларда айирбошлаш курси динамикаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.
Биринчидан, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган давлатлар (Хитой, Россия, Қозоғистон ва Корея Республикаси Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг қарийб ярмини эгаллаган – таҳририят) валюталарининг қадрсизланиши кучайди.

Иккинчидан, иқтисодиётда инвестицион ва кредитлаш фаоллиги ошди (“арзон” пуллар улуши ортди - “имтиёзли кредит”ларга алангали саломлар!).
Учинчидан, экспорт “нархининг кўтарилиши” ва импорт жозибадорлигининг ошиши кўринишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорларда нарх рақобатбардошлигининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
Натижада, сўнгги йилларда ички валюта бозорида талабнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда.
Хўш, вазиятни барқарорлаштириш учун Марказий банк қандай чора кўрди?
“Марказий банк ички валюта бозоридаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади ҳамда ташқи омиллар таъсирини камайтириш ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мувозанатини таъминлаш мақсадида бозор механизмларидан фойдаланади”,- дейилади баёнотда.
Хусусан, Молия вазирлиги билан биргаликда экспансион кредитлаш ва фискал сиёсатини чеклаш орқали инфляция ва валюта курсига қўшимча босимни пасайтириш бўйича чоралар кўриб борилади.
Бу борадаги биринчи амалий чора курснинг кескин тебранишлари олдини олиш мақсадида ўрнатилган жорий алмашув курси тебраниш коридорининг бекор қилиниши бўлди.
Узоқ кутилган иккинчи чора эса, ўтган куни амалга оширилди – 20 августдан бошлаб тижорат банклари томонидан нақд хорижий валютани сотиш йўлга қўйилди.
Бу чоралар қанчалик самарали бўлишини вақт кўрсатади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика