Солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ҚҚС тушумлари ошишига олиб келди
Молия вазирлиги 2021 йил учун Давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича дастлабки натижаларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, 2021 йилда қўшилган қиймат солиғи тушумлари (ҚҚС) 52,8 трлн сўмни ташкил қилган. 2020 йил билан солиштирганда бу 12,6 трлн сўмга ёки 31,3 фоизга кўпроқдир.
Алоҳида олиб қаралганда, божхона божи томонидан ундирилган ҚҚС 38,2 фоизга ошган бўлса, солиқ органлари томонидан ундириладиган ҚҚС эса 24,8 фоизга ошган.
ҚҚС тушумларининг ўсишига биринчи навбатда солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши сабаб бўлган. Бундан ташқари солиқ базасининг кенгайтирилиши ва карантин чекловларини юмшатилиши ҳам тушумларнинг кўпайишига олиб келган.
Шунингдек, 2020 йилда солиқ тўловчиларга 9,0 трлн сўм қайтарилган бўлса, 2021 йилда қоплаш суммаси 14,4 трлн сўмни ташкил этди
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси электрон-савдо ва тендерларда иштирок этиш ҳуқуқини белгиловчи тартиб ишлаб чиқиши ҳақида хабар берилган эди.