«Bloomberg»: Россия уч йўлдан бирини танлайди

«Bloomberg»: Россия уч йўлдан бирини танлайди
Дунё
20:09, 15 март 2022
4 592
0

Россияда эртага, 150 млрд. доллар ташқи қарз билан, дефолт юз бериши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» бугун, 15 март куни хабар берди.

Эртага Россия ҳукумати ва айрим компаниялар навбатдаги қарздорлик тўловларини долларда тўлаши шарт.

Агентлик прогнозига кўра, Украинага қарши урушаётган Россия иқтисодиётида буёғига уч сценарийдан бири амалга ошади:

  1. Россия қарзини долларда узади. Шу тариқа, дефолт камида навбатдаги тўлов муддати — 4 апрелгача сурилади.
  2. Россия қарзини рублда узади — айрим шартномалар бўйича бу мумкин. Хусусан, чоршанба куни фақат валютада амалга оширилган тўлов қабул қилинади, акс ҳолда бу дефолтни англатади.
  3. Россия 16 март куни ҳеч қандай қарзни тўламайди. Чоршанба кунги тўлов амалга оширилмаслиги ортидан 30 кунлик имтиёзли давр бошланади, кейин эса дефолт: шундоқ ҳам молия бозорларидан узиб қўйилган РФ то суд жараёнлари тугаб, қарзини узмагунича бутунлай узиб қўйилади.

Россия молия вазири эртанги тўлов купонлари учун 117 млн. доллар ўтказишга буйруқ берган, бироқ қайси валютадалиги очиқланмаган. Умуман олганда, РФнинг ташқи суверен қарзи 40 млрд. доллар атрофида баҳоланган.

Рус компанияларининг ташқи қарзлари кўп. Қарзларнинг энг каттаси «Газпром»да — 25,4 млрд. доллар атрофида.

«Bloomberg» бу компаниялар оффшор зоналаридаги захиралари ҳисобига валюта қарздорликларига барҳам бериши мумкинлигини инкор этамаяпти.

Айрим Россия компанияларининг қарзлари

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика