Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда кредит расмийлаштириб, пулларни легаллаштириш учун криптовалюта харид қилган

Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда кредит расмийлаштириб, пулларни легаллаштириш учун криптовалюта харид қилган
Ҳодисалар
21:25, 10 март 2022
5 172
0

Прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда бир гуруҳ фуқаролар ноқонуний равишда кредит расмийлаштириб, пулларни легаллаштириш учун криптовалюта харид қилган.

Уч нафар фуқаро маҳаллий тижорат банкларидан бирида 783,6 миллион сўм миқдорида кредит олиб, ўзлари ва дўстларининг номига расмийлаштиришган. Жиноятчилар пулларнинг бир қисмини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, қолганига 36 минг долларга криптовалюта, шунингдек Spark ва Gentra автомобилларини сотиб олишган. Шундай қилиб, улар жиноий йўл билан олинган пулни легаллаштирмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддалари бўйича жиноят иши очилган. Тергов олиб борилмоқда.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика