Молия вазири: 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди

Молия вазири: 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилди
Иқтисодиёт
10:54, 21 ноябрь 2020
1 793
0

 Молия вазири Тимур Ишметов халқаро молия бозорида Ўзбекистон миллий валютасида суверен облигациялар жойлаштирилганини маълум қилди.

20 ноябр куни Молия вазири Тимур Ишметов Twitter’даги аккаунти орқали Ўзбекистон тарихида илк бор халқаро молия бозорларида миллий валюта – сўмда – 2 триллион сўм ҳажмида суверен облигациялар Лондон фонд биржасида жойлаштирилганини маълум қилди.

«Ушбу ютуқ ўзбек сўмини молия бозорларида ўз ўрнини топишига дадил қадам бўлсин», — дея тилак билдирган вазир.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Лондон фонд биржасида навбатдаги евробондларни жойлаштириши ҳақида хабар берилганди. Бу гал АҚШ доллари билан бирга, ўзбек сўмида ҳам деноминация қилинган халқаро суверен облигациялар чиқарилиб, 750 млн доллар қарз жалб этилиши назарда тутилган.

Инвесторлар таклифларига биноан, 750 млн АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар 2 траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, Лондон фонд биржасида жойлаштириш бўйича бошланғич ставкалар мос равишда 4,25 фоиз атрофида ва 15,25 фоиз атрофида белгиланган.

Қайд этилишича, халқаро облигацияларнинг миллий валютада чиқарилиши валюта хатарларини камайтиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда ички молия бозорига, жумладан давлат ғазначилик облигациялари бозорига халқаро инвесторларни жалб қилиш учун замин яратади.

Июн ойида Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ҳукумат миллий валютада 500 миллион доллар эквивалентидаги еврооблигациялар чиқаришни режалаштираётганини маълум қилганди. Шу билан бирга, вазирлик матбуот хизмати Kun.uz'га 2030 йилгача қарз портфелида сўмдаги қарз улушини 50 фоизгача ошириш назарда тутилгани ва ташқи бозорда евробонд жойлаштириш режалаштирилмаганини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг иккита евробондлар траншини жойлаштирган. Қарз облигацияларининг тўлов муддати 2024 ва 2029 йил феврал ойларига белгиланган.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика