Туркманистон элчихонаси Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Дунё

«Бу мутлақо ёлғон», деган манба.
«Интерфакс» манбаси ҳам бу маълумотни тасдиқламаган.
«Бу ахборот эмас, сохта ахборот. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди», деган элчихона ходими.
Шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам президент ўлими тўғрисидаги хабарларни рад этган. Қирғизистон ТИВ ҳам бу маълумотни «ёлғон хабар» деб атаган.
20-21 июль кунлари қатор нашрларда 5 июлдан буён омма қаршисида кўриниш бермаётган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов 62 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди.
Шунингдек, унинг «ғойиб бўлиши» Германияда даъволанаётган онаси Огулабат Бердимуҳамедованинг аҳволи оғирлашгани билан боғланди.
Бердимухамедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...