ОАВда Туркманистон президенти ўлими ҳақида хабарлар тарқалмоқда
Дунё
ОАВда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов вафот этгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Бу ҳақда дастлаб «Говорит Москва» Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг ўлими ҳақида Ашхободда ишлайдиган бизнесменлар маълум қилган.
«Бу аниқми, деб сўраганимизда, улар махсус хизматларда ишлайдиган танишлари бу ҳақда айтгани, воқеа Бердимухамедов таътилга чиққанида юз берганини маълум қилишди», деган Рубаев.
5 июлдан кейин омма олдида кўриниш бермаган Гурбангули Бердимухамедов ижод билан машғул бўлиш учун 15 июль куни таътилга чиққани маълум қилинганди.
Туркманистон президентининг ўлими ҳақида илк хабарлар 20 июль куни араб давлатлари ҳаётини ёритишга ихтисослашган ElMurid телеграм-каналида тарқалганди.
«Свободный Туркменистан» YouTube-канали ҳам Ашхабоддаги мухбирига асосланган ҳолда президент 20 июль куни вафот этгани тўғрисида хабар тарқатган, ўлимга буйрак етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилганди.
Айни вақтда минтақадаги нашрларнинг барчаси сиёсатчининг ўлими ҳақида фақат биргина манба - эксперт Аслан Рубаевга асосланиб хабар тарқатмоқда ва бу хабар бошқа манбалар томонидан расман тасдиқланмаяпти.
Маълумотлар олиш учун ёпиқ бўлган Туркманистон томони эса тарқалган хабарларга расмий муносабат билдиргани йўқ - маълумот на тасдиқланмоқда ва на инкор этилмоқда.
FreedomHouse Туркманистонни — жаҳондаги ахборот олиш учун энг ёпиқ мамлакатлардан бири сифатида қайд этган, бу мамлакат ҳаёти ҳақидаги норасмий манбалар хорижий нашрларда чиқади.
«Хроника Туркменистана» манбасига кўра эса Туркманистон президентининг «ғойиб бўлиши» унинг онаси Германияга оғир аҳволда олиб кетилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Май ойида ҳам президент вафоти ҳақида хабарлар тарқалган, лекин кейинроқ аслида унинг онаси Огулабат Бердимухамедова оғир хасталикка чалингани ва унга қараш учун Ашхободга туркиялик шифокорлар етиб келгани маълум бўлганди.
«Хроника Туркменистана» хабарига кўра, президентнинг онаси 10 кундан буён Германияда даъволанаётган эди.
ОАВ маълумотига кўра, президент самолётини охирги марта 12 июль куни Германия ҳудудида кўришган.
Бердимухамедов 1957 йилда Ашхободда туғилган. У 2006 йил декабрида Сапармурод Ниёзов (Туркманбоши) вафот этгач ҳокимиятга келган - 2007 йил 14 февралида Туркманистон президентига айланган. У 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз олиб, учинчи муддатга қайта сайланганди. Бу сайловдан олдин эса мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилиб, президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилганди.
Тўлдириш: Президент ўлими ҳақида хабарлар тарқалаётган бир маҳалда «Туркменистан: золотой век» нашрида президент тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклагани тўғрисидаги хабар пайдо бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...