Иш ҳақи ошди ва... жарималар ҳам
Жамият
Фармон билан 2019 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 (10 фоиз) баравар оширилди.
2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи – ойига 223 000 сўм;
- ёшга доир пенсиялар – 436 150 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 436 150 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм миқдорида белгиланди.
Ота-онага ҳам алимент тўланади
– Бир кишини биламан. Ёлғиз ўғил бўлса-да, ота-онасини қаровсиз ташлаб қўйган. Шаҳарга кўчиб кетган, ота-онасидан умуман хабар олмайди. Чол-кампирнинг аҳволи анча оғир. Ота-онасини қаровсиз қолдирган мана шундай кимсаларга қонунчиликда қандай жазо бор?
Ч. Карамирзоев,
Денов тумани
– Қонунчиликка кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт, дейилади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида.
Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.
Қонунчиликка мувофиқ жарима ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ошиши белгиланди. Шунга кўра, турли маъмурий жарималарнинг миқдорлари ҳам 2019 йил 1 августдан 10 фоизга ошади.
Бунда, жарималар ҳуқуқбузарликлар содир этилган вақтдаги энг кам иш ҳақи миқдори бўйича тўланади. Масалан, 28 июль куни ҳайдовчига транспорт воситасида ҳаракатланишда телефондан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузилди. 1 августдан жарималар миқдори ўзгаришига қарамасдан, мазкур ҳайдовчи 60 кун ичида 28 июлда амалда бўлиб турган жаримани (608 190 сўмни) тўлаши лозим бўлади.
Чиқиндилар ташлашга жой етарлими?
Қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим:
- кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
- ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
- метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
- аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
- бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
- жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
- автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
- даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида – объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
- чекиш учун махсус ажратилган жойларда – 1-2 та;
- пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида – сув бўлинишидан 15 м. ҳамда яшил экинлардан 3 – 5 м. узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
- кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.
Ёш оилаларга қандай мақсадлар учун кредит берилади?
Ёш оилаларга қуйидаги мақсадларда микрокредитлар берилади:
- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун;
- микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун;
- якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва ривожлантириш учун.
Кредитлар қуйидаги имтиёзли шартлар асосида берилади:
- оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрнатилади;
- ипотека кредитлари уч йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;
- молиявий истеъмол кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Адлия вазирлигининг
«Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали материаллари асосида тайёрланди

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...