Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?

Автомобил вақтида етказиб берилмаса, пули қайтариладими?
Янгиликлар
22:20, 11 июнь 2019
1 561
0
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Илҳом Боймуродов «Ориент Авто Лизинг» корхонаси хизматидан норози экани ҳақида мурожаат қилди.

Илҳом Боймуродов автомашина сотиб олиш учун мазкур корхона билан шартнома тузган. Аммо орадан 7 ой муддат ўтган бўлса-да, фуқарога «Нексия-3» автомашинаси етказиб берилмаган. Ваҳоланки, мижоз корхонага 51 184 000 сўмни олдиндан тўлаб қўйган. Автомобилни етказиб бермагани учун мижоз корхона раҳбарларидан тўланган пулни қайтаришини сўраб мурожаат қилган. Аммо унинг мурожаатлари жавобсиз қолган.

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилганида, ҳақиқатдан «Ориент Авто Лизинг» корхонаси томонидан истеъмолчи ҳуқуқи бузилганлиги маълум бўлди. Корхона раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли бандлари талаблари тушунтирилди. Натижада фуқарога 51 184 000 сўм маблағи кайтариб берилди. «Ориент Авто Лизинг» корхонаси раҳбарларига келгусида бу каби камчиликларга йўл қўйилса, Қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
302
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
229
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика