Меҳнат вазирлиги 413 мингта доимий иш ўринларини ваъда қилмоқда
Иқтисодиёт
Ўзбекистон Меҳнат ва бандлик вазирлиги 2019 йилда 413 мингта доимий иш ўринларини яратишни режалаштирмоқда, деди Халқаро Пресс Клубнинг "Ўзбекистонда хотин-қизлар ва оила муаммолари: ижтимоий ёрдам, ишонч ва мақсадли ечимлар" мавзусидаги сессияси давомида Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Тимур Махмудов.
Меҳнат вазирлиги ахборотига мувофиқ, Ўзбекистонда ишсизсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 9,3 фоизни ташкил қилади.
"Аёллар кесимида оладиган бўлсак, бу кўрсаткич 13%ни ташкил қилади, яъни ўрта ҳисобда ҳақиқий ишсиз аёлларсони 1 миллион атрофида. Лекин бандлиги таъминланган, мавсумий ишларда ишлаётган аёлларимиз ҳам доимий ишларга ўтиш, расмий секторда фаолият юритиш истагини билдиралар. Уларни ҳам ҳисобласак ишсиз, ишга муҳтож аёллар сони 2-2,5 миллионга етади", - деди Махмудов.
Шу ўринда, Махмудов Меҳнат вазирлиги 2019 йилда 413 мингта доимий иш ўринларини яратишни режалаштираётганини қўшимча қилди.
"Бундан камида 50%и, яъни 200 мингдан ортиғи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, 13 минг нафар оғир турмуш шароитидаги аёллар бандлигини таъминлаш бўйича ҳам қатор ишларни амалга оширамиз. Уларнинг манзилли рўйхатларини шакллантирдик, ва бу аёлларни ишга жойлаштириш бўйича манбаларни аниқлаб олдик", - дея изоҳ берди меҳнат вазирлиги вакили.
Вазирлик режасига мувофиқ, 2019 йилда 220 минг аёл вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилади. Молия вазирлиги томонидан шу мақсадда 400 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...