Эктор Купер: «Ўйин тенг курашлар остида ўтди»
Спорт
Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасидаги Япония–Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжумани дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокида ўтди.
«Жамоанг мағлубиятга учраган ўйин ҳақида фикр билдириш осон бўлмайди. Шундай бўлса-да, шогирдларимнинг ўйинини эътироф этган бўлардим. Қолаверса, Япония ҳам яхши ўйин кўрсатди. Биз гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Мен жамоам футболчиларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйин тенг кураш остида кечди, дейишим мумкин», дея дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди аргентиналик мураббий.
– Нимчорак финалда Австралияга қарши ўйнайдиган бўлдингиз...
– Биринчи навбатда бугунги ўйиндан хулосалар чиқариб олишимиз лозим. Кейинги ўйингача 3-4 кун вақтимиз бор. Австралия қийин рақиб, лекин биз кўпроқ рақибимизга эмас, ўз ўйинимизга кўпроқ диққат қаратишимиз керак. Таркибдаги барча футболчиларимиз нимчорак финалгача тўла тикланиб олишлари зарур. Турнир ғолиби бўлишни истар экансан, у ҳолда ундаги барча жамоаларни мағлуб этишга тайёр бўлишинг керак.
– Австралия нимчорак финалга тайёргарлик учун икки кун кўпроқ вақтга эга бўлмоқда. Бу уларга катта устунлик беради, шундай эмасми?
– Албатта, Австралия тикланиш учун кўпроқ вақтга эга бўляпти, лекин бу ҳаддан ташқари катта устунлик беради, дея олмайман. Мағлубиятга учрасак ҳам бу нарса баҳона бўла олмайди. Қандай шароитда бўлмасин, биз уларни мағлуб этишга астойдил ҳаракат қилишимиз керак.
– Ўзбекистон плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб бўлган ва камроқ босим остида тўп суриши мумкин эди. Шундай ҳолатда ҳам жамоа, худди аввалги йирик мусобақаларда бўлгани каби, кучли рақибни мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмади...
– Биз – профессионаллармиз. Бугунги ўйиндаги мағлубият бизни тушкунликка тушира олмайди, бу билан ўзимизга ишончимиз ҳам камайиб қолмайди. Бор эътиборимизни ўйинимизни ўстиришга ва рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Бу каби ҳолатларга кўп ҳам эътибор қаратиб ўтирмаймиз.
– Майдонда тенг кураш кузатилди. Шундай ҳолатда қайси омил якунда натижага энг катта таъсир кўрсатди?
– Ўз жамоамнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилганимни яна бир бор таъкидламоқчиман. Бу ерда Япония терма жамоаси яратган вазиятларидан яхшироқ фойдалана олгани ҳисобда акс этди, деб ўйлайман. Ўйин борасида эса жамоалар ўртасида тенглик кузатилди.
– Япония терма жамоасининг ҳимоя чизиғи анча кучсиз экани маълум бўлди. Шундай вазиятда Ўзбекистон бундан фойдалана олмади.
– Мен журналистларнинг фикрини ҳурмат қиламан, аммо Япониянинг ҳимояси кучсиз, демаган бўлардим. Футбол – математика эмас, унда барчаси майдонда ҳал бўлади.
– Австралия терма жамоаси жисмонан бақувват футболчилардан таркиб топган. Рақибдаги бу устунлик ҳақида нима дея оласиз?
– Австралия жисмоний жиҳатдан кучли ва биз уларга қарши ўйинда шу факторни ҳам ҳисобга олган ҳолда майдонга тушамиз. Жамоанинг бу устунлигини йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз.
– Гуруҳ босқичи давомида ротациялар қўллаб келдингиз. Жамоанинг барқарор ўйин намойиш эта олмаётгани таркибда бўлаётган ўзгаришлар кўплиги билан боғлиқ эмасми?
– Терма жамоанинг барча аъзолари тенг ҳуқуққа эга. Бу – клуб эмас, терма жамоа. Биз асосий таркибга ўзгариш киритаётганда сариқ карточкалар ва жароҳатларнинг олдини олиш каби омилларни ҳам эътиборга оламиз. Осиё Кубогида ҳеч қайси жамоа ҳар бир ўйинда фақат бир хил таркиб билан майдонга тушаётгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси нимчорак финалда «B» гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув 21 январь, душанба куни бугунги баҳс бўлиб ўтган Ал-Айндаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...