Улуғбек Бақоев: "Жанубий Кореяга қарши баҳсдан қандайдир фожеа ясаш шарт эмас"
Спорт
Бухоро клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев Ўзбекистон терма жамоасининг Австралияда Жанубий Кореяга қарши ўтказган ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, у вакилларимизнинг БААда ўтказиладиган Осиё кубогидаги имкониятларини ҳам юқори баҳолади.
– Ушбу ўйиндаги йирик мағлубият вақт минтақасидаги ўзгариш ва иқлим алмашиши билан боғлиқ деб ўйлайман. Бундан ташқари, футболчиларда шароитга мослашиш билан ҳам боғлиқ муаммолар кўзга ташланди. Назаримда ўйиннинг боришига мана шу жиҳатлар ўз таъсирини кўрсатди. Бундан қандайдир фожеа ясаш шарт эмас. Шунчаки, сабр қилиб, терма жамоага омад тилашимиз лозим.
– Мутахассис сифатида БАА мезбонлигида ўтувчи турнирда қандай натижа қайд этилишини кутяпсиз?
– Ҳар қандай ҳолатда терма жамоа олдига минимум вазифа сифатида гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилади. Терма жамоамиз бу вазифани уддалай олишига шубҳам йўқ. Кейинги босқичларда эса фақат максимал даражадани натижани қўлга киритишлари лозим бўлади. Терма жамоамизда бунинг учун имкониятлар юқори.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...