Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди

Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди
Ҳодисалар
10:39, 25 ноябрь 2018
1 446
0
Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, Шарқий Антарктида остида геотермал энергия манбаси бор, у муз қатлами эришига ҳисса қўшиши мумкин. Иссиқлик келишининг сабаби ҳозирча номаълум. Бу ҳақида Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Уч километрлик муз қатлами остида кечаётган жараёнларни аниқлашга имкон берган радиолокацион зондлаш натижаларининг кўрсатишича, бу ердаги муз пастдан тепага қараб эримоқда, эриган сув муз остидаги кўлларга бориб тушмоқда. Эриш жараёни минглаб ёки миллионлаб йиллар мобайнида давом этиши мумкин, у муз қатлами йўқолишига таъсир қилмайди. Бироқ, келажакда бу жараён минтақани глобал исиш таъсирларига нисбатан сезгирроқ қилиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, иссиқлик манбалари радиоактив жинслар ва ер қобиғи тубидан чиқаётган иссиқ сув ҳисобланади. Аммо, бу ҳодиса аниқ сабабини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар керак.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак....
29.05.23
24
0
Маст ҳолда машина бошқарган шахс жаримасини тўлади Маст ҳолда машина бошқарган шахс жаримасини тўлади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023...
25.05.23
41
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика