Экспертлар Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлат деб тан олишди
Янгиликлар
International SOS ва Control Risks халқаро компаниялар экспертлари Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги ишлаш ва саёҳат қилиш учун энг хавфсиз давлат деб тан олишди. Маълумотлар интерактив харитада келтирилган.
Ўзбекистон medium (ўрта) хавфни ифодаловчи сариқ рангда белгиланган. Ушбу ранг жаҳон бўйича ўрта, Марказий Осиё давлатлари орасида эса бошқа давлатларга қараганда паст хавф даражасини ифодалайди.
Рейтинг соғлиқ билан боғлиқ бўлган – юқумли касалликлар хавфлари, тиббий ёрдамнинг сифати ҳамда умумий хавфсизлик – жиноятчилик даражаси, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ва фавқулодда вазиятлар хизматининг самарадорлигини баҳолаган.
Юқори даражадаги хавф Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарадош туманлари ва Қирғизистоннинг жанубида қайд этилган. Афғонистон - минтақанинг энг хавфли давлати деб кўрсатилган.
International SOS – бу дунёдаги энг йирик тиббиёт ва туристлик хизматларидан бири ҳисобланади, бу компания жаҳоннинг 92 та давлатларида фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Lonely Planet'нинг “Осиёнинг саргузаштлар учун энг яхши жойлари” рейтингига киритилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...