Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Арнасой туманида иншоотлар фойдаланишга топширилади

Арнасой туманида иншоотлар фойдаланишга топширилади

10:23, 01.08.19
42
Янгиликлар

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомидаги топшириғи ҳамда жорий йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида Ички ишлар вазирлиги Жиззах вилоятининг Арнасой туманида “Илғор ҳудуд” дастурининг бажарилишига масъул этиб белгиланган. Шу маънода, республика Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорликларга бош-қош бўлмоқдалар. Худди шундай ички ишлар вазирлиги ҳисобидан бир қатор иншоотлар фойдаланишга топширилади.

Дастур доирасида Арнасой тумани марказидаги Ғолиблар шаҳарчаси, Бобур, Ғафур Ғулом маҳаллалари, “Олтин водий” қишлоғида жойлашган 41 та кўп қаватли уй ҳамда 1700 дан ортиқ якка тартибдаги турар жойларни замон талабларига мослашга катта эътибор қаратилаётир.

Шу мақсадда туман марказида 1,2 километр табиий газ, 18 километр сув, 6 километр оқова қувурлари тортиш, 20 километр узунликдаги эскирган электр тармоқларини янгилаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, 4 та газ тақсимлаш ускунаси, 6 та электр трансформатори, 200 та бетон устунлар ўрнатиш ҳамда 2 та сув насос станцияси ва 1 та оқова биоҳовузи қуриш ишлари бажарилаётир. Йўлсозлар томонидан Дўстлик – Олтин водий – Зафаробод – Гагарин йўлини жорий таъмирлаш, 4 километр пиёдалар йўлаги барпо этишкаби бир қатор юмушлар амалга оширилаяпти.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, яқинда ички ишлар вазирлиги маблағлари ҳисобидан туман марказида “Ғунча” мактабгача таълим муассасасининг фаолияти йўлга қўйилди. Худди шундай, Ички ишлар вазирлиги ҳомийлигида тумандаги 140 ўринли “Наврўз” мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирдан чиқарилаётир. Бу иш учун 350 миллион сўм сарфлаш кўзда тутилган.

Худди шундай Арнасой тумани ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий биноси қурилмоқда. Бино 7 та хонага эга, бу ерда соҳа ходимларининг самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар юзага келтирилади. Бундан ташқари жарима майдони барпо этилади.

Ички ишлар вазирлиги маблағлари ҳисобидан туман марказида кутубхона ҳам барпо этилаётир. Кутубхонада китоблар ва электрон адабиётлардан фойданиш учун барча шароитлар яратилади. 


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?