Сайт тест режимида ишламоқда.
Жиззах C
Сўнгги янгиликлар
» » Россиянинг "Мулла" фильми "PROlogue" кинофестивалида иштирок этади

Россиянинг "Мулла" фильми "PROlogue" кинофестивалида иштирок этади

21:32, 21.11.18
114
Маданият
Тошкент шаҳрида ўтказиладиган "PROlogue" халқаро кинофестивали дастурида Россия киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Мулла" бадиий фильми ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Turon24га кинофестивал дирекцияси маълум қилди.

Фильм фестивалнинг тўлиқ метражли бадиий фильмлар халқаро танлови йўналишида иштирок этмоқда.

Татаристонлик режиссёрлар – Рамиль Фазлиев ва Амир Галиаскаров томонидан суратга олинган "Мулла" фильми татар драматурги Туфан Миннуллиннинг шу номли асари асосида суратга олинган.

Фильмда ўз қишлоқ аҳли билан умумий тил топишишга ҳаракат қилган ёш мулла тақдири ҳикоя қилинади. Картинада актёр Марат Башаров ҳам роль ижро этган.

Фестиваль дастуридан Виолетта Мошкова томонидан суратга олинган "Йўриқнома" қисқа метражли фильми ҳам ўрин олган.

Тўртинчи бор ўтказилаётган халқаро тадбирга 17 та давлат вакиллари томонидан саккизта тўлиқ метражли ва 14 та қисқа метражли фильм тақдим этилган. Ўзбек муаллифларининг яна тўққизта қисқа метражли фильми эса алоҳида категорияда намойиш қилинади.

Ҳозир "PROlogue" IV халқаро кинофестивали саралаш комиссия томонидан тақдим қилинган 280 та фильм орасидан 31 таси танлаб олинган. Мазкур фильмлар АҚШ, Туркия, Россия, Жанубий Корея, Польша, Швеция, Фаластин, Эрон, Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Босния ва Герцеговина, Перу, Франция каби мамлакатлар кино ижодкорлари томонидан ишланган.
скачать dle 12.0
Тeглар:



Тавсия этамиз:
Фикрлар:
Изоҳ қолдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ўзбекистондаги мобил операторларнинг алоқа сифатини қандай баҳолайсиз?