“Юлдузлар жанги” фильми асосида сериал суратга олинади

Маданият

Сериални суратга олиш ишлари 2019 йилда бошланади. Лойиҳа учун ҳали ном танланмаган. Бош роллардан бирини мексикалик актёр Диего Луна ижро этиши кутилмоқда. Компания бошлиғи Роберт Айгернинг сўзларига кўра, “сериалда шафқатсиз империянинг галактикани ўз ҳукми остида тутиб туриши оқибатида кечадиган шиддатли воқеалар тасвирланади”.
Сериалда Кассион Андор персонажининг қизиқарли саргузаштлари кўрсатилиши айтилмоқда.
“Юлдузлар жанги” фильмининг дастлабки 3 қисми режиссёр Жорж Лукас томонидан 1983 йилда ишланган. 1990 йилларда яна 3 та қисм қўшилади. 2012 йилда Лукаснинг “Лукасфильм” компаниясини "Disney" киностудияси сотиб олди.
2015 йилда “Юлдузлар жанги 7” катта экранларга чиқарилган ва 2 млрд доллар маблағ йиққан.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...