Самарқандда кекса аёлнинг бошига челак кийгизиб, мушт туширган йигитлар қўлга олинди (видео)

Ҳодисалар / Видео
Ижтимоий тармоқларда ёш йигитлар кекса аёлнинг устидан шафқатсизларча кулгани акс этган қисқа видео тарқалди, деб ёзади Дарё.
Унда икки йигит аёлнинг ортидан бориб, унинг бошига челак кийгизгани, сўнг улардан бири аёлни мушти билан урганини кўриш мумкин. Аёл эса мўнкиб, йиқилган. Безориларнинг учинчи ҳамтовоғи ҳужумни видеога олган.
Воқеа Самарқанддаги «Шодиёна» савдо марказида юз бергани тахмин этилмоқда. Мазкур видеони ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Ўзбекистон Бош прокуратураси нашрга тасдиқлашича, йигитлар қўлга олинган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари кейинроқ эълон қилинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги тарқалишининг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини баҳолаш учун фавқулодда...

Зокиров Алишер Исомиддинович - вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари...