Ўзбекистонда уч нафар ҳоким тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Сиёсат / Жамият
Ўзбекистонда 6 нафар раҳбар мансабдор шахс тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 6 нафар раҳбар мансабдор шахс (3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари) тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари экани маълум бўлди. Жумладан:
- Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков —Total Oil МЧЖ;
- “Ахборотлаштириш бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сарихўжаев — “Мусаммо” МЧЖ;
- Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова —“Сабина Иссиқ Нонлари 777” ва “Кўмир саноати” МЧЖлар;
- Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев — Zarafshan Golden Group ва Zarafshon Grand Invest МЧЖлар, “Ғани бобо чорваси” фермер хўжалиги;
- Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов — Sanico Group ва “Ув-Макс” МЧЖлар;
- Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов —“Каромат ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....

Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...