Алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди

Алимент тўлашдан қочиб юрган ота 15 суткага қамалди
Янгиликлар
16:21, 29 апрель 2023
384
0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

 

Улардан бири Э.М  собиқ турмуш ўртоғи Х.М қарамоғида бўлган вояга етмаган фарзанди учун қарийб 8 млн 600 минг сўмлик алиментни  тўлашдан бош тортиб келаётган эди.

 

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Бу орада қарздорлик миқдори ҳам ортиб борарди. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий судга оширилади. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбогарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 4 прим моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика