UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик
Технология
Сўнгги йилларда мобил операторлар орасида рақобат кучайиб бориши билан алоқа сифати яхшиланиб, нархлар арзонлашиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз. Бироқ абонентлар сони ортиб бориши билан операторларга мурожаатлар сони ҳам кўпайиши табиий. Айни дамда, мобил операторлар билан қисқа рақамлар, SMS ва чатлар орқали боғланиш мумкин.
Бироқ ушбу хизматларнинг сифати қанчалик даражада? Сўнгги пайтларда мухлисларимиздан келиб тушаётган шикоятлардан келиб чиққан ҳолда, ушбу саволга Beeline Ўзбекистон ва UzMobile операторлари мисолида жавоб топишга ҳаракат қилдик. Ушбу жараёнда операторнинг қўпол муомаласи ва талабчанлигига ҳам дуч келдик.Ҳар икки компания қўнғироқ марказлари ҳақида холис ва тўғри маълумот бериш учун учун улар билан уч марта боғландик.
Биринчи алоқамиз 18 октябрь 16:00 да UzMobile билан бўлди. Оператор қўнғироғимизга куттириб ўтирмасдан зудлик билан жавоб берди. Сўраган саволимиз ҳақида тўлиқ маълумот ола олдик. Шундан сўнг, Beeline'га қўнғироқ қилдик. 10 сониялик кутиш вақтидан сўнг хушмуомала оператор билан уландик.
Синовимизнинг иккинчи қисми 19 октябрь 12:35 да UzMobile'га қўнғироқ қилиш билан бошланди. Навбатимиз 62-бўлишига қарамай, 4 дақиқа 56 сонияда оператор билан боғланганимиздан хурсанд бўлган бўлсак, мутахассиснинг қўпол муаомаласидан таъбимиз хира бўлди. 12:42 да Beeline'га сим қоқдик. 3 дақиқа 50 сония кутганимиздан сўнг, оператор қўнғироғимизга жавоб берди. Лекин ушбу оператор бизни ҳайратга солди. Одатда, 0611 га мурожаат қилиб, оператор билан суҳбатлашганингиздан сўнг, компания сизга сўровнома юбориб, оператор ишини 1 дан 10 гача бўлган шкалада баҳолашни сўрайди. Бизнинг оператор биздан мана шу сўровномага 10 балл қўйишни талаб қилди. Биз қандай баҳо қўйганимизга қизиқаётгандирсиз. Очиғи, ўзимиз ҳам шунга қизиқяпмиз: “Бу операторга неча балл қўйсам экан?“ деган савол бизни қийнади, лекин компаниядан ҳеч қандай SMS келмади. Кўриб турганингиздек, иккинчи синовимизда ҳар икки оператор қўнғироғимизга нопрофессионал даражада ёндашди.
Текширувимизнинг сўнгги қисмини 19 октябрь 21:31 да ҳар галгидек 1099 га мурожаат қилиш билан бошладик. Навбатимиз нақ 97! 10 дақиқа 41 сония кутишдан сўнг, ўзини 505 оператор деб таништирган мутахассис билан боғландик. Бу сафар Terabayt.uz сайтидан мурожаат қилаётганимизни айтиб, қўнғироқ қилишдан мақсадимизни баён қилдик. “Бир пайтнинг ўзида қанча оператор мижозларга хизмат кўрсатади?“ дея савол бердик. Мутахассис эса алоқада қолишимизни сўраб, ушбу саволга жавобни аниқлаштириб беришини айтди. Ваҳоланки, бир неча сониядан сўнг, бу ҳақда маълумот берилмаслигини маълум қилди. Шундай бўлсада, Call-center мутахассислари сони етарли даражада эканлиги таъкидланди. Бизга 97-навбат теккани ва 10 дақиқадан ортиқроқ кутиш вақтига изоҳ сўраганимизда эса мижзолар сони кўплиги рўкач қилинди. Шундан сўнг, компаниядан сўнгги саволимизни сўрадик: 1099 га қўнғироқ қилиниб, ўзбек тили танланганда ҳам, нега кутиш вақтида нечанчи навбатда турганимиз ҳақида рус тилида маълумот берилади? Бу саволга эса “Ҳар доим шундай бўлган“, деган жавоб олдик.
Навбат Beeline'га. 21:40 да амалга оширилган қўнғироғимизга 29 сонияда жавоб олдик. Бир вақтнинг ўзида нечта мутахассис ишлаши ҳақида сўраганимизда эса ўзини Саид деб таништирган оператор 200 та атрофида, деб жавоб берди.
Мижозлар билан ишлашда яна бир жиҳат қўнғироқ сифатидир. UzMobile билан боғланиб кўрган бўлсангиз, одатда оператор томонидан шовқин келишини яхши биласиз; Beeline'да бундай эмас.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, Beeline'нинг "Status" тариф режалари (Silver, Gold, Platinum) абонентлари махсус ажратилган 0777 рақами орқали оператор билан 10 сония ичида боғлана олади. Шунингдек, Beeline'да оператор билан боғланмоқчи бўлсангиз, 0621 рақамига бепул SMS орқали савол йўллашингиз (лекин жавоб, одатда, бир нечга соатда келади) ёки чат орқали боғланишингиз мумкин.
Шунақа гаплар. Хулоса ўзингиздан!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босингКомментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...