Адлия вазирлиги: адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмас

Адлия вазирлиги: адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этиш мақсадга мувофиқ эмас
Янгиликлар
10:48, 11 сентябрь 2019
2 515
0
Ҳозирги кунда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Жумладан, кодекс лойиҳасининг 488-моддасида адвокатлик фирмалари ва бюролари солиқ солиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари деб эътироф этилиши назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари нотижорат ташкилотлар сифатида эътироф этилган бўлиб, улар даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмайди ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайди.
Таклиф этилаётган тартиб адвокатлик тузилмалари солиқ юкининг ошишига, бу ўз навбатида, адвокатура институтининг ривожланишига тўсқинлик қилиши, фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига профессионал юридик ёрдам кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда тергов ва суд иши юритишда малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини таъминлашда қийинчиликлар туғдириши, юридик ёрдам кўрсатиш қийматининг ошишига ва аҳолига ортиқча сарф-харажатларга олиб келиши мумкин. Юқоридаги ҳолатлар юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида, хусусан адвокатуранинг ролини ошириш ва аҳолига мақбул юридик хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўлиқ мос келмайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Адлия вазирлиги адвокатлик фирмалари ва бюроларини тадбиркорлик субъектларига тенглаштириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектлари сифатида солиққа тортиш масаласини мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди ва мазкур кодекс лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида ушбу масала бўйича ўз муносабатини ваколатли органларга билдиради.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика