Тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида
Вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан вилоятимиз маркази ҳамда жиноятчилик даражасига кўра айрим туманларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида узлуксиз патруллик йўлга қўйилган.
Вилоятимиз марказида патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси партуль-пост хизмати батальони ходимлари 50 та йўналишда пиёда ва автоуловларда мунатазам ҳаракатланиб, жамоат тартибини сақлаш чораларини кўрмоқдалар. Бу борада соҳа вакилларига профилактика инспекторлари, Миллий гвардия, ўзини ўзи бошқариш органлари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ходимларнинг асосий эътибори аҳоли тўпланадиган жойлар, чунончи, бозорлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, автотураргоҳлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилинадиган шохобчалар жойлашган ҳудудларда безорилик, талончилик каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган. Шу мақсадда вақти-вақти билан махсус тезкор профилактик тадбирлар уюштирилмоқда.
Патрулликлар давомида бошқа хизматлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган даврида талончилик, ўзгалар мулкини ўғирлаш, транспорт воситасини олиб қочиш сингари жами 15 та жиноят фош этилган. Шунингдек, 8 нафар қидирувдаги ва 1 нафар бедарак йўқолган шахслар яширин манзиллари аниқланиб, улар ушланган.
Батальон ходимлари томонидан балиқ маҳсулотларини ноқонуний ташиш, ёввойи гиёҳвандлик ўсимлигини йўқ қилиш чораларини кўрмаслик, техник чигит, ов қуроли ва минерал ўғитни сақлаш, ноқонуний валюта савдоси, фоҳишалик билин шуғулланиш жиноятлари ҳам очилган.
Партуль-пост хизмати батальонида ходимларнинг жисмоний, жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида спорт машғулотлари мунтазам ўтказиб борилади. Худди шундай, уларнинг маънавий ва ҳуқуқий билимларини кучайтиришга қаратилган ўқувлар уюштирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.