Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади

Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади
Ҳодисалар / Спорт
21:26, 26 январь 2019
2 580
0
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қилаётган, қонунда, регламентларда белгилаб қўйилган бандларга риоя этмай, ноқонуний ишларга қўл ураётган шахсларга қарши курашни давом эттиради, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Энди, ташкилотнинг бу каби ишлари махсус инспекция томонидан назорат қилинади.

Қайд этилишича, футбол ривожига тўсқинлик қиладиган таъмагирлик, коррупция, порхўрлик, келишилган ўйинлар, тотализаторлар масаласи ва бошқа шу каби иллатларга қарши кураш аёвсиз бўлади.

Ташкилот ўтган йилдагидан фарқи ўлароқ, энди фақатгина ўз инспекцияси билан чекланиб қолмай, бу каби кирдикорларга қарши курашувчи давлат муассасалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. Яъни, футбол ривожига тўсқинлик қилаётган шахсларга, гуруҳларга қарши кураш юзасидан ЎФА мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ёрдамига таянишга ҳаракат қилади. 

Махсус инспекция мураббийлар, ҳакамлар, футболчилар, футбол соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қонунга зид ишларини назорат қилиб боради. Шунингдек, ЎФА ёки ПФЛда фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ўзи қонунларга зид иш кўраётганлар ҳам жазодан четда қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси тамагирлик устида ушланганди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика