Ўзбекистонда Янги йил оқшомида қор ёғмайди

Ўзбекистонда Янги йил оқшомида қор ёғмайди
Янгиликлар
21:35, 30 декабрь 2018
2 045
0
31 декабрь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва нисбатан илиқ ҳаво ҳукмронлик қилиши кутилмоқда, Янги йилнинг биринчи кунида эса мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0 даража атрофида бўлиши, кундузи эса +6...+9 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Сўнгги 50 йиллик статистик маълумотлара кўра, Тошкентда ўртача ҳар 4—5 йилда бир марта 31 декабрда, ҳар 2—3 йилда бир марта эса 1 январь куни ёғингарчилик кузатилган.

«Ушбу ёғингарчиликлар ҳар доим ҳам қор кўринишида тушмайди, бевосита Янги йил оқшомида қор ёғиши эса ундан-да камроқ кузатилади, — дейди синоптиклар. — Бизнинг Ўрта Осиё иқлимининг ўзига хосликлари шундай. Сўнгги йилларда бутун дунёда кузатилаётган глобал исиш тенденциялари сабаб илиқ қишлар сони ошиб бормоқда ва, ўз-ўзидан, қор кўринишида тушадиган қишки ёғингарчилик улуши ҳам қисқармоқда».

Тошкент шаҳридаги бутун метеорологик кузатувлар тарихида энг совуқ Янги йил оқшоми 1889 йили кузатилган — ўшанда ҳаво ҳарорати -28 даражагача совиган. Сўнгги 50 йилда Тошкентда бундай совуқлар кузатилмаган ва бу даврдаги энг қаттиқ қаҳратон 1991 йилнинг 1 январида қайд этилган — ўшанда Тошкентда ҳарорати -13 даража совуққача тушиб кетган.

Энг илиқ Янги йил байрамлари эса 2009 йилдан 2010 йилга ва 2015 йилдан 2016 йилга ўтишда кузатилган, ўшанда 31 декабрь ва 1 январь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 18—19 даражагача илиқ бўлган. Сўнгги йиллардаги энг қорли Янги йил эса 2007 йили кузатилган — қор 1 январга ўтар кечаси ёғишни бошлаб, бутун кун давомида тинмаган эди.

«Баъзи йилларда қор вақтлироқ ёғиб, Янги йил байрамигача ҳам эримай, сақланиб туради. Сўнгги бор 2011—2012 йиллар чегарасида шундай бўлган. Ўшанда табиат Ўзбекистон аҳолисида байрам кайфиятини яратиш бўйича мажбуриятларини олдиндан бажарган эди. Эски йилнинг сўнгги ҳафтасида бир неча бор қор ёғиши натижасида 27 декабрдаёқ дарахтлардаги қалин қор қалпоқчалари шаҳарда ҳақиқий қиш эртаги муҳитини ҳосил қилганди», — дея хотирлайди синоптиклар.

Метеорологларнинг фикрича, илиқ қишлар сонининг ошиб бориши билан боғлиқ тенденция алоҳида қаҳратон қишлар бўлиши мумкинлигини ва, боз устига, одатий ва ҳатто илиқ қишларда ҳам алоҳида совуқ даврлар кузатилиши эҳтимолини истисно қила олмайди.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди Ота фарзандлари таъминоти таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қамалди
1 нафар фарзанди моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш хақидаги ижро ижро хужжати бўлим иш юритувида...
27.03.24
34
0
МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди МИБ банк фойдасига кредит қарзини ундирди
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ужжати амалда тамомланди....
27.03.24
35
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика