“Одноклассники”да энди фотосуратларга стикер ёпиштириш имкониятингиз мавжуд

“Одноклассники”да энди фотосуратларга стикер ёпиштириш имкониятингиз мавжуд
Технология
19:59, 03 декабрь 2018
2 461
0
Одноклассники ижтимоий тармоғида фотосуратни тармоқда чоп қилишдан олдин унга стикер ёпиштириш имконияти яратилди. Бу хизмат туфайли фойдаланувчилар эсдалик расмларини нафақат ўз дўстлари ва яқинлари билан баҳам кўришлари мумкин, балки уларни ёрқин ҳиссиётлар ва тасвирлар билан бойитишлари ҳам мумкин бўлди. Ушбу имкониятни Android учун ОК иловасида синаб кўришингиз мумкин.

Стикерлар ёрдамида фотосуратни безашингиз, унга кулгили ибора жойлаштиришингиз, ҳаттоки фотосурат ва унга мос келадиган расм билан романтик воқеани тасвирлаб беришингиз мумкин. Бундан ташқари, ОКда машҳур инсонларнинг стикерпаклари ҳам пайдо бўлди, шу туфайли энди ўз фотосуратларингизда юлдузларнинг расмларидан фойдаланишингиз мумкин: IOWA гуруҳининг ижрочиси ёки Илья Лагутенконинг расмлари. Фотосуратни смартфондан юклаб олгандан кейин ва уни чоп этишдан олдин стикерни жойлаштиришингиз мумкин.

Охирги бир ой мобайнида ОК стикерлар пештахтасини сезиларли даражада янгилади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эҳтиёрига ўнлаб турдаги стикерпаклар топширилди, фойдаланувчилар улар ёрдамида ўзларининг шахсий хабарларида ҳиссиётларини баҳам кўрмоқдалар: ушбу давр мобайнида юборилган стикерлар сони 10 маротаба ошди. 

Шу билан бирга ОКда турли хилдаги қизиқишларга эга инсонлар учун стикерлар яратилди: геймерлар учун, офис ходимлари учун, қариндошларнинг кескин иборалари акс эттирилган стикерлар, ҳаттоки дадил яккашоҳча акс эттирилган стикерлар. Бу имкониятлар орқали ОК фойдаланувчилари ўзларига мос келадиган стикерлар рўйхатини тузишлари ва ҳар қандай вазиятга тўғри келадиган стикерни танлашлари мумкин. 

Бундан олдин Одноклассники «Фотомоменты» хизматини ишга туширган эди. Ушбу хизмат орқали смартфонингиздаги махсус танлаб қўйилган фотосуратларни бир клик ёрдамида яқинларингиз билан баҳам кўриш имконияти пайдо бўлди. Янги хизмат яқин пайтларда олинган фотосуратларни жамлаб, чоп этиш учун тайёр альбом ҳолига келтиради ва сизга уларни янгиликлар лентасида чоп этишингизни таклиф этади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
38
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика