Туркия туризм тажрибаси Ўзбекистонга нима беради?

Туркия туризм тажрибаси Ўзбекистонга нима беради?
Жамият
20:12, 16 ноябрь 2018
2 973
0

 Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматинингхабар беришича, ўтган йилдан бошлаб ёзги таътил вақтлари Тошкент ва Анталия ўртасида Ўзбекистон ҳаво йўлларининг чартер рейслари йўлга қўйилиши қардош давлат Туркияга борадиган сайёҳлар қатновининг жадаллашишига сабаб бўлди. Биргина жорий йилнинг 23 май санасида 19 сентябрь санасигача Туркияга 57 та чартер ресй амалга оширилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Туркия ҳаво йўлларининг Тошкент, Самарқанд шаҳарларига ҳафтасига 18 та ҳавоқатнови йўлга қўйилган. Бундан кўринадики, таътил учун ўзбекистонлик саёҳатчилар йўл оладиган мамлакатлар орасида Туркия диёри пешқадамлик қилмоқда.

НEГА АЙНАН ТУРКИЯ?

Жаҳонда Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, АҚШ, Испания, Хитой ва Италиядан кейин олтинчи ўринда бормоқда. Аммо, турк расмийлари учун бу натижа қониқарли эмас, улар ўз сайёҳлари сонини янада кўпайтириш мақсадида туризмга тинимсиз эътибор қаратиб туради. Туркиянинг салкам 2 миллион кишиси туризм туфайли иш билан банд. Туркия-Ўзбекистон ўртасида ҳам расмий, ҳам дўстона алоқаларнинг йилдан-йилга кучайиб бораётганлиги, Ўзбекистоннинг Туркия туризм тажрибалари билан яқиндан танишиш ва уни амалда қўллашига замин яратмоқда. Хўш мамлакатимизда нега айнан Туркияга боришни истовчилар кўп? Турклар қандай қилибкишиларда бундай орзу пайдо бўлишига эришмоқдалар?

  • Бу саволга жавобни авваломбор, узоқ ўтмишдан қидириш лозим. Азалдан Турк халқлари билан қардош бўлганимиз туфайли, ўзбекистонликларнинг аксарияти ўзига мутлақо бегона бўлган океан ортига боришдан кўра, тили ва дини уйғун қўшнилариникига меҳмонга чиқишни авзал кўради.
  • Бундан ташқари, Туркияда туризм ривожи йўлида барча имконият ва шароитларга эга – мамлакатнинг 355 та пляжи бор 7200 км.лик соҳилларини тўртта(Ўрта ер, Эгей, Мармор ва Қора) денгиз сувлари ювиб туради.
  • Бу ерда дўконлардан ҳам кўп меҳмонхоналар бор. Туркияда 700 минг ўринга эга 2870 та меҳмонхона фаолият кўрсатади. Қиммат меҳмонхоналардан ташқари уй-меҳмонхоналар ҳам анча ривожланган. Бундан уйларда яшаб турк оиласи, ҳақиқий турк ҳаёти билан яқиндан танишиш имкони мавжуд.
  • Яқин Шарқда Туркияни жозибадор қилиб кўрсатадиган нарса бу телевизион сериаллар. Юқори сифатли бу видеофилмларда бой ҳаёт ва қизғин муносабатлару севги-муҳаббат акс эттирилади. Ва бир вақтнинг ўзида турк маданияти, турк либослари, гўзал масканлари реклама қилиб кетилади. Бу эса кўплаб шинавандаларни сериалларда кўрган жойларини ўз кўзи билан кўришга интилиб, турк ўлкасига саёҳат қилишга ундайди.
  • Туркияга борган сайёҳларни пластик картадаги пулни нақд қилиб олиш муаммоси қийнамайди. Шифохона, меҳмонхона, йирик дўконларнинг ўзида исталган турдаги карта қабул қилинаверади. Бундан ташқари кўчаларда ҳар эллик қадамда 3-4 тадан ёнма-ён банкоматлар жойлаштирилган. Маҳаллий аҳоли ҳам, дунёнинг исталган келган сайёҳлар ҳам истаган жойида тўхтаб, ё нақд пул олишади ёки пластик карталарига пул қўйишади.
  • Мамлакатда ички транспорт тармоғининг ривожланганлиги ҳам сайёҳларга қўшимча қулайлик яратади. Биргина мисол, Истанбул қанчалик катта ва аҳолиси зич бўлмасин, транспорт хизматида жиддий муаммо йўқ. Такси бироз қиммат бўлганидан, автобус ва маршрутларда юриш қулай. Жамоат транспорти белгиланган жадвалга шунчалик қатъий амал қиладики, соатингизни тўғирлаб олишингиз мумкин. Автобусда нақд пул тўланмайди. Истанбулнинг исталган бекатида сотиладиган «Истанбул карт» йўловчи карточкасини сотиб олиб, у билан нафақат автобусда, метрополитен, метробус, пароход… ҳатто ҳожатхонага ҳам кириш мумкин.
  • Туркияда дўконларда аниқ иш вақти белгиланмаган. Ёз кунлари тун ярмига қадар ишлайди. 100 сайёҳдан 99 таси албатта борадиган турк дўконлари ҳамиша ранг-баранг маҳсуотларга бой бўлади. Турк бозорларида эса худди ўзбекларникидек савдолашиш анъанаси бор.
  • Турклар ўзбеклар сингари шу қадар очиқкўнгил ва самимий халқки, улар билан суҳбатга вақтни ҳисоблаб бориб бўлмайди, чунки ширинлик ва қаҳва устида бошланадиган суҳбатлар анча чўзилиб кетиши, ўзингиз кетишни истамай қолишингиз мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Турк диёри нафақат қадимий ёдгорликлари, табиий гўзал табиати, антик руҳ уйғунлашган замонавий шаҳарлари билан, балки сайёҳларга бўлган хушмуомалик, эътиборлилик билан ажратиб туради.Туркияда туризм соҳасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай кўринишларга қарши ҳукумат кескин чоралар кўриб келади. Бундан кўзланган мақсад, сайёҳлик бизнеси бўйича бешинчи ўринга чиқиб олишдан иборат. Сайёҳлик саноати ўз олдига 2023-йилга бориб мамлакатга ҳар йили ўртача 50 миллион сайёҳ келишини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда.

ТУРКИЯ ТУРИЗМ ТАЖРИБАСИ ЎЗБEКИСТОНГА НИМА БEРАДИ?

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, айниқса, зиёрат туризми салоҳиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан 7 мамлакат фуқаролари учун виза тизимининг бекор қилиниши Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада оширди. Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида бир неча бор туризмни ривожлантириш борасида Туркия амалиётидан фойдаланиш ҳақида гапирган эди. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018-йил 29-30-апрел – 1-май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида ҳам бу масалага алоҳида тўхталинди.

Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорлик алоқалари доирасида «ҳалол» ёрлиқли озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизмат турларини ривожлантирмоқда. Яқин-яқиндан минтақамизда туризм соҳасида ҳам «Ҳалол туризм» атамаси қўлланила бошлади.

«Ҳалол туризм» – бу оилавий ҳордиқ чиқариш, ҳамёнбоп турар жойларда тунаб, сифатли, озода овқатланиш шоҳобчаларида таомланиш. Камчиқимликни хуш кўрувчи ва исрофдан ўзини тиядиган кишилар учун яратилган хизматдир.

Ўзбекистон Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг маълум қилишича, Туркия билан ҳамкорликда Тошкент яқинидаги Чорвоқ тоғли ҳудудида 12 ой узлуксиз туризм инфратузилмасини ташкил этишга тегишли келишувларга эришилган. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларда меҳмонхоналар бунёд этиш мавзусида ҳам турк ишбилармонлари билан муштарак режалар тузганларини маълум қилди.

Ўзбекистон-Туркия муносабатлари доирасида биргина туризм соҳасида кўплаб йирик лойиҳалар амалга ошириш кутилмоқдаки, бунинг амалий натижаларини яқин йилларда бевосита кузатиш имкони туғилади.

Сабоҳат УЗОҚОВА

ЎзДЖТУ талабаси

скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика