Индонезияда авиаҳалокат қурбонларини қидириш амалиёти якунланди

Индонезияда авиаҳалокат қурбонларини қидириш амалиёти якунланди
Дунё
20:05, 10 ноябрь 2018
4 159
0
Индонезиялик қутқарувчилар Lion Air авиакомпаниясининг ҳалокатга учраган самолёти йўловчиларини қидириш операцияларига барҳам берди. Бу ҳақда Индонезия Қидирув ва қутқарув агентлик раҳбари Муҳаммад Саюғий маълум қилди. Бортида 189 киши бўлган Boeing 737 Max 8 29 октябрь куни Ява оролига қулаган эди. 
«Сўнгги кунларда ўтказилган қидирув ишлари таҳлиллари натижасида шундай қарорга келинди», - дея мулозим сўзларини келтиради Detik портали. Агентлик раҳбарига кўра, бугунги кунда 196та инсон таналари парчалари топилган. Самолёт бортидаги 189 йўловчидан 77 кишининг шахси аниқланди. 
Шу билан бир вақтда Транспортда хавфсизликни таъминлаш қўмитаси раҳбари Соержанто Тажахоно «фожиа қурбонларини қидириш ишлари якунланганига қарамай, овозёзар қурилмани қидириш ишлари тўхтатилмайди». 
Самолётнинг техник кўрсаткичларини қайд қилувчи қора қути 1 ноябрь куни топилган эди. Дастлабки текширувларга биноан ҳаво кемасининг тезлик кўрсаткичлари носоз бўлган. 
Арзон парвозлар таклиф этувчи Lion Air авиакомпаниясининг самолёти Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига JT610 рейсини амалга ошираётган эди. Парвоздан 13 дақиқа ўтгач, номаълум сабабларга кўра, Ява денгизига қулаган эди. 
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика