Харажатларни назорат қилишнинг энг оддий ва безарар усули

Харажатларни назорат қилишнинг энг оддий ва безарар усули
Иш
20:55, 06 ноябрь 2018
2 952
0
Бюджетни режалаштириш — молиявий муваффақият гарови, бироқ бу зерикарли ва узоқ вақт талаб қиладиган иш, боз устига, бу бизга пулларимиз тугаб бораётганини ёдга солиб туради. Харажатларни режалаштиришнинг бошқа варианти ҳам бор. Forbes журнали бюджетни режалаштириш маркази Quad Cities идорасининг катта молиявий режалаштирувчиси Эндрю Сиверценнинг бу борадаги тавсиялари билан бўлишди.
Баъзан ҳатто бир ойлик бюджетни режалаштириш — бу маълум бир вақт бизга завқ бағишлаган, бироқ амалда даромадларимизга тўғри келмайдиган харажатлар учун жазо. Бироқ молиявий воситаларимизни назорат қилишнинг нисбатан безарар бошқа бир усули мавжуд. У молиявий маслаҳатчиэски мажбуриятлар, кундалик харажатлар ва келгусидаги эҳтиёжлар. Даромадларни ушбу тоифалар бўйича тақсимлашни ўрганиб, ҳаётни бироз енгиллаштириш мумкин.
Тўловларни амалга оширишга сарфланувчи ва ўзингизга сарфлашингиз мумкин бўлган пулларни ажратинг. Бу "кўрпага қараб оёқ узатиш" имконини беради.
 
Қайд этилган харажатлар
Даставвал бундай харажатлар сизнинг йиллик даромадингизнинг ярмидан кўпини ташкил қилишига ишонч ҳосил қилинг. Шу суммадан келиб чиқиб, қандай уй ёки машина сотиб олишни, қандай хизматлар муҳимроқ экани борасида бир қарорга келиш мумкин. Қолган икки тоифага қанча пул қолиши шунга боғлиқ.
Мослашувчан харажатлар
Бу кундалик харажатлар: озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин, ўйин-кулги, шахсий буюмлар ва ҳ.к. Бу тоифага даромадларингизнинг тахминан 30 фоизи ажратилиши керак. Бир йилда қанча пул сарфлашингизни ҳисоблаб, уни 52 (бир йилдаги ҳафталар сони)га бўлинг. Шунда бир ҳафта учун зарур сумма келиб чиқади.
 
Келгусидаги харажатлар
Мазкур тоифа даромадларнинг тахминан 20 фоизини ташкил қилиши керак. Унга пенсия жамғармалари, саёҳатга ажратилган пуллар, тиббий харажатлар ёки таъмирлов. Буларнинг ҳар бирига муайян ҳисоб рақами очиш ва йиғилган пуллардан келиб чиқиб, уларни нимага сарфлаш борасида бир қарор чиқарасиз. Келажак учун шундай ҳисоб рақамларига эга бўлсангиз, бировдан қарз олишга ёки кредит карталардан фойдаланишга тўғри келмайди.
Анъанавий ойлик бюджетни тузишдан фарқли ўлароқ, бу тизимни қайта кўриб чиқишга деярли ҳожат йўқ. Иш ҳақингиз ҳажми ўзгарганда ёки қандайдир катта харидни режалаштирсангиз, унга тузатиш киритиш керак, холос. Кундалик ҳаётда эса хариднинг қайси тоифага мансублигини аниқлаш ва унга пул сарфлаш ё сарфламаслик борасида бир қарорга келишгина қолади.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди Жиззахда кредитини тўлолмаган фуқаронинг Lacetti’cи аукционга чиқарилди
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ушбу автомобиль онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди....
31.07.24
297
0
Алимент суд жараёнида тўлаб берилди Алимент суд жараёнида тўлаб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг  қарздор Р.К дан ундирувчи М.А фойдасига вояга етмаган фарзанди...
31.07.24
227
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика