Заводга топширилган пахтанинг орасидан одам чиқди

Заводга топширилган пахтанинг орасидан одам чиқди
Ҳодисалар
20:46, 01 ноябрь 2018
3 180
0
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг 3-секторида жойлашган “Халқобод пахта тозалаш” АЖга қарашли “Бўз овул” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 2110 килограмм пахта ўлчовдан ўтказилгандан кейин кўздан кечирилганда трактор тиркамасидаги пахта орасида одам борлиги аниқланган. Бу одам трактор тиркамасидан туширилиб қайта ўлчанганда, пахтанинг оғирлиги 2020 килограмм тош босган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Яна шундай ҳолат: ушбу жамиятга қарашли “Б.Каримбердиев” пахта қабул қилиш пунктига “Аллияр Азамат” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 1426 килограммлик пахта хом ашёси ўлчангандан кейин текширувдан ўтказилганда, пахта юкланган трактор тиркамасининг остида жами 330 килограмм тупроқ солинган 5 халта ва 6 та тарвуз борлиги аниқланган.
alt
Ушбу ҳолатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Кегейли тумани бўлими ходимлари томонидан аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича бўлим томонидан маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган.
Суд томонидан жорий йил 30 октябрь куни ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг бир баробаридан, яъни, 184 минг 300 сўмдан маъмурий жарима солинган.
скачать dle 12.0
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?Илтимос
матнни белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг
Комментарии (0)
Биз
[rating-type-4]
[/rating-type-4]
Топ мақолалар
Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар Ғаллаорол туманида тадбиркорлар билан мулоқот: ислоҳотлар ва амалий ечимлар
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди....
08.05.25
37
0
Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото) Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон – Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари амалда: янги ҳаёт, янги имкониятлар (Фото)
Куни кеча Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида муҳим ва тарихий тадбир — “Обод хонадон...
27.04.25
66
0
18+ Цена jizzaxcity.uz Яндекс.Метрика